slot gacor
slot gacor
 Арнасойда янги маҳалла бинолари қурилмоқда » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда янги маҳалла бинолари қурилмоқда

Арнасойда янги маҳалла бинолари қурилмоқда

05 июнь 2023 йил
101
0

Маҳалла жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма ҳисобланади. 

Бугунги кунда аҳолининг ижтимоий, иқтисодий ҳаётини яхшилаш, маҳаллаларнинг янгича кўринишдаги гузарларини бунёд этиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Арнасой туманини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, ва аҳолини турмуш даражасини яхшилаш билан боғлиқ 11 та МФЙларда  ҳам янги, замонавий маҳалла гузарлари қурилиш тамирлаш ишлари олиб бориляпти. 

Мазкур қурилиш ва таъмирлаш ишларини сифатли олиб боришини назорат қилиш юзасидан Арнасой туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Адилов, Халқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати Рустам Нурматов ва ОАВ вакиллари ўрганиш ишлари олиб борди.

Жумладан, 1 сектор ҳудуди “Тинчлик”, “Гулбаҳор”, “Дўстлик” маҳаллаларида янги биноси қурилиш ишлари бошлаб юборилган бўлса, Чўлқувар МФЙда хизмат биносини мукаммал таъмирлаш учун Жиззах вилояти ҳокими қарори асосида 369 млн сўм маблағ ажратилган. 

Ҳозирда "БЕСТ МДФ АКФА" МЧЖ томонидан ишлар 98 фоизга якунланиб, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Мазкур маҳалла бино жорий йилнинг июл ойига фойдаланишга топширилади.

Арнасой тумани бўйлаб маҳаллаларда бу каби бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар