Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубоги ғолиблари тақдирланди

Арнасойда футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубоги ғолиблари тақдирланди

24 май 2023 йил
95
0

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш, шунингдек, улар орасидан иқтидорлиларни аниқлаш ҳамда қўллаб-қуватлаш мақсадида футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг туман саралаш босқичи  жорий йилнинг апрель-май ойларида бўлиб ўтди.

Мазкур турнирнинг янгилиги бу йил қизлар ўртасида ҳам мини-футбол бўйича мусобақалар ўтказилди.

Жумладан, Aрнасой тумани маркази “Ёшлар боғи”да “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 16-30 ёшли ўғил болалар ва қизлар ўртасида спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича ДХХ кубогининг туман саралаш босқичида ғолиб бўлган жамоаларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ушбу тадбирда Арансой туман ҳокими Хуршид Алимарданов, ДХХ вакиллари, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Хайрулла Газиев, туман ИИБ бошлиғи подполковник, 3-сектор раҳбари Рустам Умматқулов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Хусниддин Умуров, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Аброр Атакулов ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Тақдирлаш марасимида туман ҳокими сўзга чиқиб барча спортчиларни  эришган ютуқлари билан табриклади ва биринчиликни қўлга киритган жамоаларни жорий йилнинг июнь-июль ойларида ўтказиладиган ДХХ кубогининг 2-босқичи вилоятлар бўйича саралаш мусобақаларида фаол иштирок этиб, туманимиз шарафини кўкларга кўтаришига ишонч билдирди.

Шундан сўнг, 16-30 ёшли ўғил болалар ўртасида ДХХ кубогида спортнинг “ФУТБОЛ” тури бўйича 1-ўринни қўлга киритган Янгибўстон МФЙ ёшлари жамоасининг ҳар бирига LED TV 32 русмдаги теливизор, спорт формаси ва бутсы, 2-ўринни қўлга киритган О.Водий МФЙ ёшлари жамоасининг ҳар бирига футбол тўпи ва KGTEL уяли алоқа телефонлари, 3-ўринни қўлга киритган Дўстлик МФЙ ёшлари жамоасининг ҳар бирига KGTEL уяли алоқа телефонлари берилди. 

Спортнинг “МИНИ-ФУТБОЛ” тури бўйича мусобақанинг якуний натижаларига кўра 1-ўриннни қўлга киритган Бобур МФЙ ёшлари жамоасининг ҳар бирига LED TV 32 русмдаги теливизор, спорт формаси ва бутсы, 2-ўринни қўлга киритган Бўстон МФЙ ёшлари жамоасининг ҳар бирига футбол тўпи ва KGTEL уяли алоқа телефонлари, 3-ўринни қўлга киритган Гулбахор МФЙ ёшлари жамоасининг ҳар бирига KGTEL уяли алоқа телефонлари тақдим қилинди.

Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубогида 16-30 ёшли қизлар ўртасида спортнинг “МИНИ-ФУТБОЛ” тури бўйича 1-ўринни қўлга киритган Янгибўстон МФЙ қизлари жамоасининг ҳар бирига LED TV 32 русмдаги теливизор, спорт формаси ва бутсы, 2-ўринни қўлга киритган Бахтли МФЙ қизлар жамоасининг ҳар бирига футбол тўпи ва KGTEL уяли алоқа телефонлари, 3-ўринни қўлга киритган Бобур МФЙ қизлар жамоасининг ҳар бирига KGTEL уяли алоқа телефонлари берилди.

Эслатиб ўтамиз, Арнасой туманида спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича ДХХ кубогининг туман саралаш босқичида биринчиликни қўлга киритган жамоалар жорий йилнинг июн-июл ойларида бўлиб ўтадиган 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақаларида иштирок этади.

 

Тадбир сўнгида туман маданият маркази ижодкор хонандалари томонидан куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар