Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда спортнинг мини-футбол тури бўйича маҳалла кубоги ўтказилди

Арнасойда спортнинг мини-футбол тури бўйича маҳалла кубоги ўтказилди

29 декабрь 2022 йил
96
0

Арнасой тумани 4-сектор ҳудуди Бўстон МФЙда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида маҳалла кубоги учун спортнинг мини – футбол тури бўйича мусобоқа ўтказилди.

Мазкур мусобоқада уюшмаган, кам таъминланган ва айни пайтда ишсиз ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига, хусусан, спортнинг мини-футбол ва футбол  турларини ёшлар орасида оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни эрта аниқлаш мақсад қилиб олинди.

Юқори савияда ташкил этилган мусобоқада сектор раҳбари, Маҳалла раиси, маҳаладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси  ҳамда тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этишиб, футбол жамоаларига  ғолиблик сари боришлари учун омадлар тилашди.

Шундан сўнг илк беллашувларга старт берилди. Таъкидлаш жоиз, мазкур маҳалла кубогининг мусобақасида дастлаб, 10 та  маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ўртасида ўзаро куч синашишди.

Мусобоқа натижаларига кўра 1-ўринни маҳаладаги 2004-2005 йилларда туғилган ёшлари, 2-ўрин 1998-1999 йилларда туғилган ёшларига насиб қилишди.

Шунингдек мусобоқа якунида “энг яхши дарвозобон” ва “энг яхши ўйинчи” номинациалари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Мусобоқа якунида 1-ўринни олган жамоага “Маҳалла кубоги” диплом ва эсдалик совғалар ҳамда 300 минг сўм пул мукофоти, 2-ўрин олган жамоага диплом ва эсдалик совғалар ҳамда 200 минг сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар