slot gacor
slot gacor
 ОНАЛИК ВА БОЛАЛИК ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ОНАЛИК ВА БОЛАЛИК ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

ОНАЛИК ВА БОЛАЛИК ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

19 апрель 2023 йил
182
0

Маълумки, оила давлат ва жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга молик маскан ҳисобланади. Халқимиз қадим-қадимдан оилани муқаддас билиб, уни асраб-авайлаш, мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб келади. Аждодларимиздан мерос бу эзгу фазилатлар асрлар оша яшаб, бугунги ва келажак авлодлар учун муқаддас маънавий қадриятга, қон-қонимизга сингган юксак маънавий туйғуга айланди.

Дарҳақиқат, оила жамиятнинг энг кичик бўғини. Жамият ва давлат равнақи, унинг келгуси истиқболи аввало оиладан бошланади. Шу боисдан, мустақиллик йилларида оила манфаатлари, она ва бола ҳуқуқлари ҳимояси, турмуш тарзи, оила аъзоларининг руҳияти ва тарбияси, уларни ҳаётга, туғилиб ўсаётган юртига муҳаббатини кучайтириш, бир сўз билан айтганда, баркамол авлодни вояга етказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Кўпчилик мамлакатлар конституцияларида оила институти алоҳида белгилаб қўйилмаган, фақатгина оила муносабатлари айрим қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бундан фарли ўлароқ, Бош қомусимизда оиланинг жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги белгилаб қўйилгани, шу билан бирга, миллий менталитетимизга хос фазилатлардан келиб чиқиб, ота-оналар фарзандларини вояга етгунига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги, ўз навбатида, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилиши конституциявий мажбурият сифатида мустаҳкамланган. Бу ҳам оила халқимиз учун миллатнинг кўп асрлик анъаналари ва руҳиятига мос бўлган ғоят муҳим ҳаётий қадриятлардан бири эканлигининг ёрқин далилидир.

Қатор янги қонунларни қабул қилиш ёки айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш орқали оилага оид қонунчилик базасини янада мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларга алоҳида урғу бермоғимиз даркор. Шу нуқтаи назардан олганда, бу масала эндиликда парламент ва қонунчилик ташаббуси субъектлари диққат-эътиборида бўлиши табиий, албатта.

Зеро, ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом оиланинг дунёга келиши юрт ва миллат тақдирига дахлдор масаладир. Шундай экан, соғлом оила вужудга келиши учун, энг аввало, жамият ва давлат қуйғуриши, шунга замин яратиб бериши лозим. Бунинг учун эса бизда мукаммал ва мустаҳкам ҳуқуқий асослар мавжуд.

Мухтасар айтганда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини энг олий қадрият даражасига кўтаришга қаратилган. Бу эзгу мақсад замирида эса юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, оилалар тотувлиги, соғлом ва баркамол авлод камолоти ғояси мужассам.

 

Малохат АКАЖАНОВА

Арнасой туман КТМП аёллар маслаҳатхонаси дояси


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар