Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Арнасой туман ҳокимининг байрам табриги

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Арнасой туман ҳокимининг байрам табриги

08 март 2023 йил
73
0

Ассалому алайкум, Азиз аёллар!

Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

 

Аввало, барчангизни кўкламнинг қутлуғ айёми, эзгулик ва гўзаллик байрами – 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий муборакбод этаман!

Кўклам кўнгилга яшариш, янгиланиш, эл-юртга қут-барака, она еримизга саховат улашганлиги боис, ҳар йили уни орзиқиб кутамиз. Фасли навбаҳорнинг илк байрами қалбимиздаги қувончу хурсандчиликларни янада жўш урдиради.     

Мустақил жаннатмакон юртимизда 8 март – умумхалқ байрами сифатида нишонланиши оламдаги энг нозик хилқат-Аёлга нисбатан юксак ҳурмат, эътиборнинг энг ёрқин намунасидир.

Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Азиз ва муҳтарама опа-сингиллар!

Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.

Ҳеч кимга сир эмас, аёл зоти ҳақида, унинг қандай тенгсиз латофат ва нафосат соҳибаси, эзгулик ва фидойилик рамзи, хонадонларимизнинг файзу фариштаси экани ҳақида тарихимизда улуғ мутафаккирлар, шоир ва алломалар қанча-қанча дил сўзларини баён этганлар.

Бу ҳақда гапирганда, аввало, буюк шоир, аллома Мир Алишер Навоий ҳазратларининг  Жаннат оналарнинг оёғи остидадир деган ҳикматли сўзларини яна бир бор эслаймиз ва меҳрибон, муқаддас Она сиймоси олдида барчамиз бош эгиб таъзим қиламиз. 

Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, биз учун муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган Сиз, гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз ҳақида кўплаб таърифлар келтириш мумкин.

Қадрли опа-сингиллар!

 

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, шунингдек хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида туманда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, яъни кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ишсиз хотин-қизларни қамраб олган “Аёллар дафтари”га 2022 йилда 712 нафар хотин-қизлар киритилиб, мазкур йил якунига қадар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлардан 196 нафарининг бандлиги таъминланди, 25 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини юритиши учун тижорат банклари томонидан 416 млн сўм имтиёзли кредитлар берилди,  боқувчиси бўлмаган хотин – қизлардан 140 нафарига 151 млн. сўм, ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин – қизлардан 112 нафарига 134 млн. сўм, қаромоғида ногирон фарзандлари бўлган 82 нафар хотин-қизларга 88 млн. сўм бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди 22 нафар хотин – қизларга ижтимоий уйлар ва уй-жой қуриши учун ер участкалари ажратиб берилди. 40 нафар уй – жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин – қизларга 62 млн. сўм пул маблағи уй – жой ижараси учун тўланди.

Шунингдек уй – жойи таъмирланишга мухтож 60 нафар хотин – қизларнинг оиласига 341 млн. сўмлик қурилиш моллари олиб берилди ҳамда 310 нафар  хотин–қизларга тиббий, хуқуқий ва психологик ёрдамлар  кўрсатилди. Мазкур дафтарга киритилган хотин-қизлардан 71 нафарига 200 млн сўмлик тикув машинаси ва микропечлар  субсидия асосида олиб берилди, шунингдек деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган 186 нафар хотин–қизларнинг ҳар бирига 0.20 сотихдан ер майдони 10 йилга ижарага берилди.

Жорий йилнинг бошидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори асосида тумандаги 8060 та хонадонда хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказилиб, сўровнома якунлари бўйича “Аёллар дафтари”га 6  та тоифа бўйича 1246 нафар хотин-қизлар белгиланган тартибда Aziz.ayol.uz электрон базасига киритилди, ҳозирги кунда уларни ижтимоий ҳимоялаш борасида тегишли чоралар кўрилмоқда.

Қадрли опа-сингиллар!

Баҳорнинг илк байрами муносабати билан туманимизнинг дилбар, фидойи ва меҳрибон хотин-қизларига шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Сиз ҳар жабҳада илғор, ташаббускор, ибратлисиз.

Биз ҳамиша ўзининг фидокорона меҳнати, эришган улкан ютуқлари, давлат ва жамоат ишларидаги фаол иштироки, ибратли фазилатлари билан халқимиз ўртасида обрў-эътибор қозонган барча опа-сингилларимизнинг номларини ҳамиша ҳурмат ва эътибор билан тилга оламиз.

Хабарларингиз бўлса керак, мазкур байрам муносабати билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик, ташаббускорлик кўрсатган, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб хисса қўшган, ҳудудда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб қилиш борасидаги алоҳида хизматлари учун “Оқила аёллар” ҳаракати туман жамоатчилик Кенгаши раиси Бастамова Фарида “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ва мазкур Кенгашнинг фаол аъзоси Наҳалова Холбека вилоят ҳокимининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирландилар.

Фурсатдан фойдаланиб, мазкур мукофот билан тақдирлан-ганларни туманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик ҳамда ўз номимдан мубракбод этаман.   

Хуллас, барчамизнинг зиммамизда масъулиятли вазифалар турганлигини чуқур ҳис этган ҳолда Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини қурувчи баркамол авлодни тарбиялаш, янги “Тараққиёт стратегияси”ни амалга ошириш йўлида бор куч, билим ва салоҳиятимизни ишги солишни ҳозирги давр тақоза этаётганлигини тўғри тушунмоғимиз лозим.                 

  

Ҳурматли онахонлар, опа-сингиллар, мунис қизлар!

 

Сиз азизларни яна бир бор “Халқаро хотин-қизлар” байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

Фарзандларимиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша омон бўлинг! Зеро, аёл бахтли бўлса, оила, жамият бахтли бўлади.    

Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман.  Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин!  Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азизлар!

 

Эътиборларингиз учун рахмат!

 

    

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар