slot gacor
slot gacor
 Гиёҳвандлик - глобал муаммо. » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Гиёҳвандлик - глобал муаммо.

Гиёҳвандлик - глобал муаммо.

18 март 2023 йил
101
0

 

Инсоният тараққиётнинг янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб қолмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир. Глобал муаммога айланган ушбу иллатга қарши курашишда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.

Воқеамиз қаҳрамони В.П.илгари пиёхвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муолмала қилишда ифодаланган жиноятни содир қилиб, ўзига тўғри хулоса чиқармасдан  ўзи истеъмол қилиш учун 2022 йил ноябрь ойининг бошларида Мирзачўл тумани, “Янгидала” ҚФЙ ҳудудидаги ташландиқ ер майдонида ёввойи ҳолда ўсаётган “ёввойи наша” гиёвандлик воситасини териб, ўзи яшаётган дала шийпонга олиб келиб, қуритиб келажакда ўтказиш мақсадини кўзламай ўзи истеъмол қилиш мақсадида жуда кўп миқдордаги яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли ўсимлик майдаси ва нам ҳолдаги бир туп гиёвандлик воситасини Мирзачўл тумани, “Янгидала” ҚФЙ ҳудудидаги 7-бўлим деб номланувчи жойда жойлашган дала шийпонида сақлаб келаётганлиги 2022 йил 17 ноябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан аниқланиб, ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Унинг бу қилмиши дастлабки тергов органитомонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, жиноят иши кўриб чиқиш учун туман судига юборилади.

Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси М.Эрназаровнинг раислигида жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, суд
В.П.ниЖиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан айбдор деб топиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

         В.П. ҳам жиноятига яраша жазосини олди бироқ, энг ачинарлиси гиёҳвандлик орқасидан қанчадан-қанча ёш ўғил қизларимизнинг хаёти барбод бўлмоқда,шунингдек оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлаётганлиги жуда ҳам ачинарли ҳолатдир.

         Ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, организмда унга қарши иммунитет ҳоcил қилиниши даркор. Демак, гиёҳвандликка қарши курашиш, ёшларни бу балодан асраш учун тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини янада кенгайтириш, шу орқали фуқароларимиз онгу шуурида иммунитетни кучайтириш зарур.

 

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг раиси

Эрназаров Мақсуд Маматқулович

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар