Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Айдар-Арнасой кўли кишига руҳий кайфият берадиган манзиллардан биридир

Айдар-Арнасой кўли кишига руҳий кайфият берадиган манзиллардан биридир

18 июль 2021 йил
308
0

Айдар - Арнасой кўллари тизими - Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳудудидаги оқмас кўллар бўлиб, Қизилқум чўли шарқи Қозоғистон Республикасининг Чордара сув омборидан жануби-ғарбда жойлашган Айдаркўл, Тузкон ва Шарқий Арнасой кўлларини ўз ичига олади. 

Бугунги кунда Айдаркўлнинг умумий майдони 4 минг квадрат километрга тенг. Кўлнинг узунлиги 159 километр, эни 26 километрни ташкил қилади.

Ўтган йиллар мобайни Айдар Айрнасой кўллар тизимининг гидрологик режими асосан антропогент омиллар таъсирида, шу жумладан Мирзачўлдан ташланадиган коллектр дренаж сувлари ва охирги 17 йилликларда Чордара сув омборидан айниқса куз ва қиш ойларида катта ҳажмда ташланадиган Сирдарё сувларининг ҳисобига шаклланди.

Aйдаркўлни маҳаллий халқ “қумликдаги феруза денгиз” деб номлаши ҳам бежизга эмаски сабаби, у чўлда жойлашганлигидир. Aйдаркўл Навоий вилоятининг Нурота туманидан Жиззах вилоятининг Фориш, Арнасой ва Мирзачўл туманларигача борган. Кўлнинг атрофида кам сонли инсонлар яшаётганлиги боис, у ернинг табиати ёввойи ҳолида сақланиб қолган.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра Айдар-Арнасой кўлида 90-92 та оролчалар мавжуд бўлиб, у ерда сайр қилган киши табиатнинг мўжизакор жонзотлари бўлган ёввойи қуён, тулки, бўри, словсин, андатура, натра, чўчқа, тўнғиз ва судралиб юрувчи каби қатор ҳайвонларнинг борлигига гувоҳи бўласиз.

 

Яна бир муҳим жиҳат худудда кўплаб қушларнинг ўзига хос турларига дуч келасиз. Айдаркўлнинг жозибадорлиги ўзига хос қушларнинг турлари мавжудлигидадир. Бу ерда 18 туркум 57 оилага мансуб 314 турдаги қушлар яшайди. 19 турдаги қуш халқаро "Қизил китоб"га 37 турдаги қуш эса Ўзбекистон "Қизил китоб"ига киритилган.

Шунингдек, Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқларнинг 22 тури мавжуд. Улардан фақат 13 тури маҳаллий ҳисобланади. Балиқларнинг 14 тури масалан Лаққа, зоғара балиқ, оқча, оққайроқ ва бошқалар қимматли овчилик аҳамиятига эга. Балиқларнинг бир тури “Туркистон мўйловли” балиғи Ўзбекистон Қизил китобга киритилган.

Энг асосийси мовий кўл бўйи туризим учун ниҳоятда қулай. Шу сабаб ҳам бу ерда дам олиб ҳордиқ чиқариш учун кенг имкониятлар яратилмоқдаки маҳаллий ва туристлар оқими тобора кўпаймоқда.

Йилнинг тўрт фаслида ҳам Айдар-Арнасой кўли ўзига хос табиат манзаралари акс этган бўлиб, унинг соҳилларида 500 дан ортиқ ўсимликлари ҳайвонот ва наботот оламида муҳим ўрин тутади.

Ёз фаслига келиб кўлнинг илиқгина суви ва сўлим табиат кишини ўзига тортади. Агар сиз ҳам шаҳар шовқини ва бетиним ҳаракатидан чарчаган бўлсангиз, у ҳолда ҳордиқ учун мана шундай яхши жойни тополмайсиз. Айдаркўл аҳоли яшайдиган худудлардан узоқ ва бу ерда сиз бутунлай табиат сукунатига чўмиб, сув жилосидан, қўёш нуридан тўйиб баҳра олишингиз мумкин. Айниқса тузкон кўли атрофида табий равишда сақланиб қолган шифобахш балчиқлари ва иссиқ қумнинг аҳоли саломатлиги учун нақадар фойдаси катта эканлигини билганингизда эди, бир келиб кетардингиз.

Шунинг учун ушбу балчиқлардан Республикамиз бўйлаб соғломлаштириш масканларида кенг қўлланилиб келинмоқда.

Ёз фасли поёнига етиб, сирли ва маҳзун куз мавсуми кириб келиши билан кўлнинг мафтункор табиат салқин шаббодаси билан киши қалбини забт этади.

Шу боис бўлса керак, Айдаркўлнинг жилоланишини кузатиш билан бир қаторда балиқ овлашнинг гашти ҳам ўзгача. Инсон саломатлиги йўлида асаб тизими дам олади ва балиқлари эса организм учун қувват манбаи бўлиб хизмат қилади.

Барча фасллар сингари қиш фаслида ҳам Айдаркўл ялангликлари атрофида аҳоли чексизликни томоша қилгани келишади. Боиси ҳайвонот оламида қишлайдиган жонзотларни кузатибгина қолмасдан рухсат этилган ҳайвонларни овлашади.

Туризмни ривожлантириш борасида Айдар-Арнасой кўллари тизими табиати ва иқлим шароити жуда ҳам қулай бўлганлиги боис, қаровсиз ерларни обод қилиб юртимизга сайёҳларнинг кенг оқимини жалб этиш мақсадида бўлган тадбиркорлар учун ҳам қўл келмоқда.

Кўлнинг соҳил бўйи, Тузкон ва тўда кўллар атрофидаги минглаб гектар ерларда янги туристик ҳудудлар, жойлаштириш воситаси, соғломлаштириш масканлари, спорт тадбирлари ўтказиладиган майдонлар барпо этилилиши кутилмоқда.

Айниқса ҳудудда экотуристик объектлар, овчилик ва сувда дам олиш масканларининг ташкил этилаётганлиги Айдар-Арнасой кўлига сайёҳлар оқимининг келиши  сабаб бўлади.

Айни дамда кўл ён-бағрларида дам олувчилар учун қурилган кемпинглар, антик техналогия бўлмиш ўтовларда мириқиб ҳордиқ чиқариш имкониятлари ҳам мавжуд.

Айдаркўл соҳилларида сайёҳликнинг ноанънавий турлари – экотуризм, агротуризм, тиббиёт туризмини ривожлантириш имкониятлари катта.

Умуман олганда диёримизнинг дурдоналаридан бўлган Айдаркўл чин маънода йирик экотуризм марказларидан бирига айналмоқда.

Экотуризм ихлосмандлари табиат билан якка-ёлғиз қолиб руҳий қувват олади. Боиси мавжуд оролчалардаги ёввойи ҳайвонлар ва қушлар оламига саёҳат қилади ва хавфсиз масофадан туриб кузатишади.

Бу ерда кўл соҳилидан уфқларга туташиб кетган чексиз сув кенгликларига қараганингизда дунёнинг нақадар кенглигини, бепоён манзиллар кўз илғамас маконлар ичра танҳо эмаслигингизни ҳис этасиз.

Сокин ва жилвакор кўлда яна бир кун ниҳояланмоқда. Ботаётган қуёш ўз аксини Айдаркўлга бериб эртанги кун умидини бахш этади сизга. Тобора сўниб бораётган қўёш нурлари тўлқинларда, томчиларда шундай жилоланадики, жимирлаган сувга боқиб, руҳингизгизга туганмас қувват оласиз.

Айдар-Арнасой кўли кишига ором руҳий кайфият берадиган мана шундай манзиллардан биридир.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар