Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Депутатлар ўрганиши

Депутатлар ўрганиши

01 март 2023 йил
76
0

Халқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутатлари Усмон Қўқонов, Муҳиддин Суяров, Ғ.Ғулом МФЙ раиси ҳамда хотин-қизлар фаоли биргаликда Ғ.Ғулом маҳалла фуқаролари йиғинидаги “Янгидала” кўчасида яшовчи фуқаро Дилафруз Камолованинг хонадони ўрганилди. 

Ўрганиш давомида фуқаро Дилафруз Камолова электр энергияси қарздорлиги билан боғлик масала депутатлар ва масъуллар иштирокида кўриб чиқилди.   

Шунингдек, фуқаро Дилафруз Камолова ёлғиз аёл боши билан 2 нафар вояга етмаган фарзандларини тарбиялаб келаётганлиги ва оилавий аҳволи оғирлиги ҳамда кам таъминланганлигини инобатга олиб, мутасаддилар томонидан электр энергияси қарздорлиги билан боғлик масала кўриб чиқиладиган бўлди. 

Ўтган йиллари давомида ушбу хонадоннинг уй-жойи таъмири учун туман ҳокимлиги томонидан қурилиш материаллари берилганлиги қайд этилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар