Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 1-сектор худуди Гулбаҳор МФЙда очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилди

Арнасой тумани 1-сектор худуди Гулбаҳор МФЙда очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилди

14 январь 2021 йил
389
0

Бугун 14 январ куни Арнасой тумани Гулбаҳор маҳалла фуқаролари йиғинидаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Гулбаҳор” маҳалла фуқаролари муроажаатлари юзасидан туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Х.Алимарданов томонидан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказилди.

Унда Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Ҳалқ қабулхонаси мудири, туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри бўлими, туман Архитектураси, туман Сув оқова ДУК, туман Газ таъминоти корхонаси, туман Электр тармоқлари корхонаси, тумандаги “Гулбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди. 

Дастлаб тумани ҳокими Х.Алимарданов сўзга чиқиб, “Гулбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг бандлигини таъминлашда тумандаги пахта ғалла клестери томонидан ташкил қилинаётган текстил корхонасига иш ўринлари борлигини ва ушбу ишлаб чиқариш корхонасида ишловчи хотин-қизлар чун шароит яратиб берилишлиги тўғрисида маълумот берар экан, маҳалладаги вояга етган ва етмаган ёшларнинг таълим тарбияси борасида ҳам кенг жамоатчиликнинг масъулиятини яна бир бор эслатиб ўтди.

Сайёр қабул давамида 50 нафардан ортиқ фуқароларнинг 70 га яқин масалалари кўриб чиқилди.

Жумладан, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш учун оқава сувларини йўлга қўйиш, аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб тадбиркорлик қилиш ва уй-жой қуриш учун бўш турган ерларни аукционга қўйиш, аҳолини суюлтирилган газ балонлар билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга мутож оилаларнинг уй-жойини таъмирлашда амалий ёрдам бериш, тижорат банклари томонидан таълим ва тадбиркорлик кредитлар ажратиш масалалари кўтарилди.

Шундан сўнг туман ҳокими Гулбаҳор МФЙда яшовчи аҳоли хонадонларига ташриф буюрди. Уйма-уй юриб фуқароларни қийнаб келаётган муаммолари билан яқиндан танишди. 

Туман ҳокими бошчилигида кархона ва ташкилотлар ходимлари билан биргаликда Гулбаҳор МФЙ Т.Рисқулов кўчасида яшовчи фуқаро Норқўзи Жуманов хонадонига борилди.  Қайд этилдики, ушбу фуқаро ва ён атрофидаги аҳоли хонадонларининг томорқа экинларини суғориш учун кўп йиллардан буён оқава сув келмаслиги оқибатида томорқадан самарали фойдалана олмаётганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш жараёнида аҳоли яшаш пунктларида томорқа экинларини суғориш учун 500 метр бўлган жойларни қазиш ва ирригация тармоқларини ўрнатиш орқали оқава сув олиб келиниши юзасидан туман Ирригация бўлими раҳбари С.Кўчаровга топшириқлар берди.

Гулбаҳор МФЙдаги Т.Рисқулов кўчасида яшовчи фуқаро Зухра Товбоеванинг хонадони ҳам ўрганилганда, унинг катта фарзанди 13 ёшли Рўзимуродова Фотима Анвар қизи болаликдан 2–гуруҳ ногиронлиги бўлганлиги ва ҳозирда оила аъзолари нотурар ташландиқ бўлиб қолган бинода вақтинчалик яшаб келаётганлиги аниқланди. Туман ҳокими ушбу оилага амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида уй-жой қуриш учун қурилиш материалларини олиб бериш борасида туман ҳокими ўринбосари Р.Бобоевга кўрсатмалар берди.

Шунингдек, ушбу худудда яшовчи аҳоли талабидан келиб чиқиб, уй-жой қуриш учун ташландиқ бўлиб ётган 40 сотих ер майдонни «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси қўйиш кераклиги борасида соҳа раҳбарларига ҳам топшириқлар берилди.

Сайёр қабулда кўтарилган узоқ ва яқин муддатли масалалар юзасидан мутасадди идора ва ташкилот раҳбарлари ўзларига тегишли бўлган масалаларни қайт қилиб олишди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар