slot gacor
slot gacor
 Арнасой туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар

Арнасой туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар

05 январь 2023 йил
155
0

Арнасой туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар

     Арнасой туманида 2022 йил давомида ногиронлиги бўлган шахслар, ёшга доир пенсионерлар ва 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга 78 дона реабилитация техник воситалари  билан таъминланди.

     Жумладан, 32 нафарга ногиронлик аравачаси, шундан 2 нафарига электр юртмали ва 2 нафарга болалар учун ногиронлик аравачалари, 11 нафарга  эшитиш мосламаси, 6 нафарга қўлтиқ таёқ, 22 нафарига хасса, 8 нафарга овоз чиқарувчи тиббий танометр, 6 нафарга овоз чиқарувчи тиббий термометр, 5 нафарига ходуноклар олиб берилди.

     Мазкур реабилитация техник воситалари 65 млн 398 минг 700 сўмлик бўлган маҳсулотлар давлат бюджети ва ҳомийлар хисобидан олиб берилди. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг 7 нафарига протез ортопедия маҳсулотлари бюджет хисобидан жами  6 млн 16 минг 537 сўмлик  маблағ сарфланди.

     “Ногиронлар ва пенсионерларни санатория-курорт йўлланмалари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 27 апрелда рўйҳатдан ўтказилган 2356 йўриқномага асосан, пенсионер ва ногиронлардан таркиб топган жами 115 нафар фуқаролар сиҳатгоҳ учун йўлланмалар билан таъминланиб соғломлаштирилди.

     Шундан 4 нафари Олтиариқ соғломлаштириш макразига, 12 нафари Товоқсой соғломлаштириш макразига, 1 нафари Косонсой  соғломлаштириш макразига, 8 нафари Маржон суви  соғломлаштириш макразига, 9 нафари Нуронийлар оромгоҳига, 81 нафари Жиззах соғломлаштириш макразига ва 9 нафари Нуронийлар жамғармаси ҳисобидан юборилди. Шунингдек, 1 нафар 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийси соғломлаштириш макразига йўлланмаси билан таъминланди.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 27 майдаги 212-сонли Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сонли ҳамда Арнасой туман ҳокимининг 2022 йил 5 майдаги №169-3-43-Q/22-сонли қарорларига асосан 4 нафар ижтимоий хизматга олинган ёлғиз яшовчи кексалар, 16 нафар имтиёзли озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товар олувчилар ёлғиз кексалар рўйхатга олинди.

     Ёлғиз кексаларга жами 25144400 сўмлик 11 турдаги озиқ-овқат ва 8 турдаги кир ювиш ва гигиена воситалари ҳамда компенсация маблағлари  тарқатилди. Уларнинг ҳар бирига ўртача 276 000 сўмдан бюджет маблағлари сарфланди.

     Шунингдек 16 нафар ёлғиз қарияларга 2022 йил  июл ойидан август ойига қадар 27 млн 900 минг сўм компенсация берилди.

 

Бекзод ЛУТФУЛЛАЕВ

Арнасой туман тиббий-ижтимоий

хизматларни ривожлантириш

бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар