Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Аҳолига тиббий ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда

Аҳолига тиббий ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда

20 сентябрь 2022 йил
145
0

Юртимизда ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳаёт сифатини яхшилаш тизимини такомиллаштириш, уларга таълим олиш ва ишга жойлашишда ҳар томонлама кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш  агентили фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ 6038-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 15 августдаги №237-сонли “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Арнасой туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан бугунги кунга келиб 20 нафар якка ёлғиз ҳамда ёлғиз ногиронларга 2 нафар ижтимоий ҳодим ажратилган бўлиб, манзилли ижтимоий хизмат кўрсатилмоқда.

Жумладан, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳисобланади.

Жорий йил бошидан уларга 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан ҳар ойда бепул таъминланиб, Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2 млн 939 минг сўмлик бепул дори-дармонлар тарқатилди. Яшаш манзилларида ҳомийлар ва патронаж ҳамширалар томонидан соғлиқлари муҳофаза қилиниб турибди.

Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор фуқароларнинг соғлигини тиклаш йўлида 80 нафар фуқаролар Жиззах вилоят ва марказий сиҳатгоҳларда бепул дам олиб келишди. Айни дамда эса 8 нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар санаторийларга соғломлаштиришга юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 1 июлдаги “Мухтож шахсларни протезлар ва реабтитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги №411-сонли қарори бўйича ҳам самарали ишлар амалга оширилди.

2022 йил 9 ой давомида 25 нафар ногиронлиги бўлган кексалар ногиронлик аравачалари, 8 нафари эшитиш мосламалари, 9 нафари қўлтиқтаёқ ва 18 нафари ҳасса билан таъминланди.

Бу каби муҳтожларга берилган махсулотлар 48 млн 313 минг сўмни ташкил этган бўлса, шуни 75% маҳаллий бюджет маблағлари, 25% эса ҳомийлик маблағлари хисобидан таъминланган.

Шунингдек, жорий йил бошидан 6 нафар кўзи ожиз муҳтожларга овоз чиқарувчи тиббий танометр ва 4 нафар фуқароларга овоз чиқарувчи тиббий термометрлар берилди.

 

Рахим НОРБЕКОВ

Арнасой тумани Тиббий ижтимоий хизматларни

ривожлантириш бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар