slot gacor
slot gacor
 ЖУРНАЛИСТЛАР МАҲАЛЛА КЕЗГАНДА » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ЖУРНАЛИСТЛАР МАҲАЛЛА КЕЗГАНДА

ЖУРНАЛИСТЛАР МАҲАЛЛА КЕЗГАНДА

20 декабрь 2022 йил
120
0

Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, давлат дастурларининг ижроси бўйича амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ташаббуси билан Арнасой туманига пресс тур ташкиллаштирилди.

Дастлаб пресс тур иштирокчилари  “Бўстон” МФЙга ташриф буюришди.  Республика бюджети маблағларидан мазкур маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш учун 2 млрд. сўм маблағ ажратилди.

  Маҳалланинг Исломобод, Янги замин, Обод диёр, Аслобод ҳамда Ватанпарвар кўчаларининг  3290 метр ички тупроқ йўлларига шағал ётқизилди.

Ичимлик суви ва оқава сув тармоқларини қуриш, қайта қуриш ва модернизация қилиш ҳамда аҳолини узлуксиз сифатли ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида шу ҳудуддан ўтган 0,5 км. асосий ичимлик суви, 1,5 км. ички ирригация тармоқлари тортилди.

Янги замин” ва “Обиҳаёт” кўчаларида 1 та 10/0,4 кВли трансформатор ўрнатилди. 1 км. 0,4-10 кВли ҳаво тармоғи  тортилиб, 30 та темир-бетон устунлари ўрнатилди.   Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида 10 та иссиқхона  барпо этилди.

—Қирқ йилдан бери шу маҳаллада истиқомат қиламан,—дейди меҳнат фахрийси Ҳамро Жумашев. —Бир йил ичида маҳалламизда бажарилган бундай ободлик ва бунёдкорлик ишлари, ўзгаришлар тушимизга ҳам кирмаган эди. Кўриб турган ушбу кўркам  маҳалла биноси илгари қаровсиз аҳволда эди. Бугун обод гузарга айланди.

“Бобур” маҳалласида бўлган пресс тур иштирокчилари янги барпо этилаётган универсал спорт майдончасидаги сўнгги қурилиш ишларига гувоҳ бўлдилар.  Туманнинг марказий шоҳ кўчаси атрофида ёшларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг тадбиқ этиш  мақсадида "Street Workout" кўча спорти майдончаси ташкил этилди.

Маҳалла ҳудудидаги туман давлат хизматлари маркази биноси олдида аҳолининг маданий дам олиши ва мароқли ҳордиқ чиқариши учун 0.8 гектарли истироҳат боғи барпо этилди. Боғ атрофида жилоланувчи 2 та фаввора ишга туширилди.

ОАВ ходимлари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида  Ғафур Ғулом МФЙда  амалга оширилган ишлар билан ҳам танишдилар. Маҳаллада 3,5 км. ичимлик суви тармоғи тортилди. Амир Темур кўчасида саломатлик йўлакчаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Гулобод, Нуробод, Янгиобод, Навбаҳор, Халқлар дўстлиги кўчаларига тунги ёритгичлар ўрнатилиб, шағал, асфальт, цемент-бетон  қопламали йўллар барпо этилди.

Маҳалла ҳудудидаги “Арнасой Барака чеварлари” тикувчилик цехи жорий йилнинг октябрь ойидан қайта фаолиятини давом эттирмоқда. Енгил конструкция усулида бунёд этилган корхона Гулистон шаҳридаги “СHELEBI TEXTILE” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасининг филиали ҳисобланади. Цехда асосан трикотаж маҳсулотларидан аёллар ва болалар кийим-кечаклари тайёрланади. 140 нафар хотин-қизлар ва ёшлар доимий иш ўрни билан таъминланган.

—Олти йилдан бери пахта-тўқимачилик соҳасида юртингизда фаолият олиб боряпмиз,—дейди бош технолог Уфк Айтик. Ҳамюртим, иш юритувчи  мутахассис Хиноли Зафар билан ўзбек ёшларига илғор хориж дастгоҳларини бошқаришни ўргатаяпмиз. Пухта, қизиқувчан ва тез ўзлаштириш қобилиятига эга йигит-қизлар Янги Ўзбекистоннинг бойлигидир. Тола, сифат, нав, пишиқлиги жиҳатидан дунёда ўзбек пахтасига тенг келадигани йўқ.

Филиалда йилига 2,5 миллион АҚШ долларилик тайёр маҳсулотлар қадоқланиб, Россия Федерацияга экспортга йўналтирилмоқда. Яна бир янгилик. Янги йилдан эътиборан қўшма корхона Зафаробод туманида ҳам ўз филиалини очади.

Пресс тур иштирокчилари бир олам таассуротлар билан уйга қайтишди. 

 

Рустам Нурматов

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар