Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик спортчи ёшлар Осиё кубоги мусобоқаси 17 та олтин медалларни қўлга киритди

Арнасойлик спортчи ёшлар Осиё кубоги мусобоқаси 17 та олтин медалларни қўлга киритди

15 декабрь 2022 йил
88
0

2022-йил 10-11 декабр кунлари Тошкент вилоятида спортнинг каратэ “ITKF” тури бўйича Осиё кубоги мусобоқаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобоқада Aрнасой туманида каратэ бўйича спортчи ёшлар муносиб қатнашиб фахрли ўринларни қўлга киритишди.

2010 йиллар туғилган ёшлар ўртасида Ражабова Бинафша “Якка ката”, “Кумите” ва “Жамоа ката” бахсларида фахрли 1-ўринларни қўлга киритди. 

2008 йиллар туғилган ёшлар ўртасида Ширинова Дилнура “Якка ката”, “Кумите” ва “Жамоа ката” бахсларида фахрли 1-ўринларни ҳамда “Энбу” бахсида 2-ўринни қўлга киритди.

2007 йиллар туғилган ёшлар ўртасида Шодимуродов Фаёзбек “Якка ката” бахсида фахрли 2-ўрин, “Кумите” бахсида фахрли 1-ўрин ва “Жамоа ката” бахсида фахрли 3-ўрин ҳамда “Энбу” бахсида 3-ўринни қўлга киритди. Aкбарбоев Озодбек “Кумите” бахсида фахрли 2-ўрин ва “Жамоа ката” бахсида фахрли 3-ўрин ҳамда “Энбу” бахсида 3-ўринни қўлга киритди. 

2006 йиллар туғилган ёшлар ўртасида Жўраев Валижон “Якка ката” бахсида фахрли 2-ўрин, “Жамоа ката” бахсида фахрли 3-ўрин ҳамда “Энбу” бахсида 3-ўринни қўлга киритди.

1997-2001 йиллар туғилган ёшлар ўртасида Шаҳриёр Соттиев “Якка ката” бахсида фахрли 3-ўрин, “Жамоа ката” бахсида фахрли 3-ўрин ҳамда “Энбу микс” бахсида 1-ўринни қўлга киритди.

2004 йиллар туғилган ёшлар ўртасида Aмирова Шаҳзода “Энбу микс” бахсида 1-ўринни, 2013 йиллар туғилган ёшлар ўртасида Холбориев Хасан “Кумите” бахсида фахрли 1-ўринни, 2009 йиллар туғилган ёшлар ўртасида Норбоев Жасур “Кумите” бахсида 3-ўринни “Ката” бахсида 3-ўринни, 2009 йиллар туғилган ёшлар ўртасида Йўлдашов Сардор “Ката” бахсида 2-ўринни “Енбу Микс” 3-ўринни,   2007 йиллар туғилган ёшлар ўртасида Гузарбоева Зумрад “Ката” бахсида 3-ўринни, 2009 йиллар туғилган ёшлар ўртасида Очилова Мадина “Фукого” бахсида 3-ўринни, 2011 йиллар туғилган ёшлар ўртасида Рахманов Диёрбек “Фукога” бахсида 2-ўринни, 2006 йиллар туғилган ёшлар ўртасида Aлибоева Гулшода “Кумите” бахсида 3-ўринни “Якка ката” бахсида 2-ўрин “Ката” бахсида 1-ўринни “Енбу Микс” бахсида 3-ўринни қўлга киритишди.

2007 йиллар туғилган ёшлар ўртасида Тўхтайев Султон “Кумите” бахсида 3-ўринни “Ката” 3-ўринни, 2006 йиллар туғилган ёшлар ўртасида Хайитбойева Замира “Якка ката” бахсида 1-ўрин, “Ката” бахсида 1-ўринни, 2005 йиллар туғилган ёшлар ўртасида Сапаралиева Гавхар “Якка ката” бахсида 1-ўрин “Ката” бахсида 1-ўринни “Енбу Микс” бахсида 1-ўринни “Кумети бахсида” бахсида 3-ўринни, 2004 йиллар туғилган ёшлар ўртасида “Эрмухамедова Умида” “Якка ката” бахсида 3-ўрин, “Кумети” бахсида 2-ўрин “Ката” бахсида 3-ўринларни эгаллади.

Шунингдек, 1991-1987 йиллар туғилган мураббийлар ўртасида Махмудов Жалолиддин 1991-1987 йиллар ўртасида “Кумите” бахсида 3-ўрин “Якка ката” бахсида 2-ўрин, “Енбу Микс” бахсида 1-ўринни қўлга киритди. 

1971-1966 йиллар туғилган мураббийлар ўртасида Бобоназаров Aкрам “Ката” бахсида 3-ўринни эгаллади. Aрнасой тумани Карате терма жамоаси 17 та олтин, 10 та кумуш, 23 та бронза медалларни қўлга киритишди.

Ғолиб бўлганлар Осиё федерацияси раиси Иброхим Aл-Бакир диплом медаллар билан тақдирлади. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар