Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик спортчилар спортнинг каратэ “ITKF” тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида жамоа ҳисобида 11 та олтин медалларни қўлга киритди

Арнасойлик спортчилар спортнинг каратэ “ITKF” тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида жамоа ҳисобида 11 та олтин медалларни қўлга киритди

11 октябрь 2022 йил
180
0

Мамлакатимизда сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ҳар қачонгидан кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Бу борада кўплаб Фармон ва Қарорлар, давлат дастурлари қабул қилинди. Чунки аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларни баркамол, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали юртимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлатимиз сиёсатининг энг устувор вазифасига айланди. 

Жумладан, жорий йилнинг 8-9 Октябръ кунлари Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрининг “Алпомиш” спорт саройида спортнинг “ITKF” тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобоқада Арнасойлик 8 нафар спортчиларимиз ҳам иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритиб умумий жамоа ҳисобида 11 та олтин, 3 та кумуш, 1 та бронза медалларни қўлга киритди.

Саттаркулова Рухшона “Кумите” бахсида 1-ўринни, “Якка ката” бахсида фахрли 2-ўринни.

Очилова Феруза “Якка ката” бахсида 1-ўринни, жамоа “ката” бахсида фахрли 1-ўринни

Очилова Мадина жамоа “ката” бахсида фахрли 1-ўринни

Рахмонов Диёрбек фукога йуналиши бўйича 1-урин

Йулдашов Сардор “Якка ката” бахсида 1-ўринни

Хайитбоева Замира “Якка ката” бахсида 1-ўринни, “кумите” бахсида фахрли 2-ўринни жамоа “ката” бахсида 1-ўринни

Холбекова Шохиста “кумите” бахсида 3-ўринни, “Якка ката” бахсида фахрли 2-ўринни жамоа “ката” бахсида 1-ўринни

Сапаралива Гавхар “Якка ката” бахсида 1-ўринни, жамоа “ката” бахсида фахрли 1-ўринларни эгаллашди.

Мусобоқа якунида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни Спортни ривожлантириш Вазирлиги томинидан диплом медаллар хамда ҳомийлар ва ташкилотчилари томинидан якка йуналишда чемпион булган спортчиларга қиммат баҳо совғалар топширилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар