Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида тадбир ўтказилди

Арнасойда “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида тадбир ўтказилди

08 декабрь 2022 йил
103
0

Арнасой туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида «Биз зўравонликка қаршимиз» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда, Жиззах вилоят ва Арнасой туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ходимлари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур тадбир БМТ томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция, Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги Конвенцияни тўлдирувчи Одам савдоси, айниқса, аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш, қарши курашиш ҳамда бундай жиноятлар учун жазолаш тўғрисидаги Протокол ҳамда Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция ва уни тўлдирувчи Факультатив Протоколда ҳар бир инсоннинг яшаш, эркин бўлиш ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларини кафолатлаб, ҳеч ким қийноққа ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи муомала ва жазога дучор этилмаслиги шу билан биргаликда иштирокчи-давлатлар инсоннинг айниқса болалар ва аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини алоҳида эътироф этиб, уларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шу билан биргаликда зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига самарали қарши курашиш чораларини кўришга чақиради.

Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш билан бирга инсонга, айниқса аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш, олдини олиш ва зўравонликка тўқнаш келган шахсни ҳуқуқий-ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан самарали чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги Қонун хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашнинг ҳуқуқий негизини яратиш билан бирга мазкур муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олади. 

Айтиш жоизки, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда тумандаги маҳаллаларида бўлиб ўтаётган учрашувлар, давра-суҳбатлари, очиқ мулоқотларда, фуқароларнинг, шунингдек, кенг жамоатчиликнинг эътиборини хотин-қизларга нисбатан зўравонлик муаммосига, ҳамда уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалаларига қаратилди.

Таъкидланганидек, туманда зўравонликдан жабр кўрган, ижтимоий оғир аҳволдаги ва ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бор хотин-қизлар мутасаддиларнинг узвий назоратига олинган. Уларга тиббий, психологик, ижтимоий, моддий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилган.

Афсуски, тазйиқ ва зўравонлик қурбонлари анчагина кўп бўлиши мумкин. Чунки, уйдаги гапни кўчага чиқармасликка интиладиган ёки ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билмайдиган хотин-қизлар ҳам борлиги айни ҳақиқат. Шу сабаб, ушбу долзарб муаммони бартараф этишда кенг жамоатчилик вакилларининг ҳамкорлиги талаб қилинади.

Айниқса, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, қийин аҳволда қолган хотин-қизларга реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари ҳақида маълумотлар бериш бугун жудаям муҳим.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари, таклифлари умумлаштирилиб, келгусидаги иш режалар белгилаб олинди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар