Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » "Бўстон" МФЙда пахта мавсуми қизғин бормоқда

"Бўстон" МФЙда пахта мавсуми қизғин бормоқда

23 сентябрь 2022 йил
117
0

Арнасой туманимиз далаларида бобо деҳқонларимизнинг эрта баҳордан қилинган самарали меҳнатлари туфайли мўл ҳосил яратилганлигини кўриб кўнглингиз яйрайди. Бугун далалар оппоқ либосга буркангандай.

Арнасой туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Хусниддин Умуров тумандаги “Мустақиллик” СУИдаги “Илхом Тоштемиров” ва “Очил ота” фермер хўжалигидаги теримчиларга яратилган шарт шароитлар билан яқиндан танишди.

Бугунги кунда теримчиларга қулай шароитлар яратиш, кунлик терим суръатини ошириб бориш, пахта ташиш учун трактор ва прицеплар, тарози доим тахт ҳолат бўлишини таъминлаш ва энг муҳими меҳнатга ўз вақтида ҳақ тўлаш, илғор теримчиларни мунтазам рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, 4-сектор раҳбари тамонидан пахта мавсумида илғор теримчилар тақдирланди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар