Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Далаларда ўсимликлар зараркунандалардан химоя қилинмоқда

Далаларда ўсимликлар зараркунандалардан химоя қилинмоқда

29 январь 2022 йил
370
0

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда юқори иқтисодий самарадорликка эришиш ва деҳқончилик маданиятини ошириш учун қатор агротехник тадбирлар, жумладан ўсимликларни зараркунанда ҳамда касалликлардан ҳимоя қилишни илмий асосланган тадбирлар асосида ўтказиш талаб этилади.

Жумладан Жиззах вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Арнасой тумани бўлими томонидан тумандаги Самарқанд СИУдаги 35 та пахта-ғаллачилик,  боғ ва токзорлар ҳамда мева-сабзавотчилик йўналишларининг 493,0 гектар ғалла майдонларида;

Хоразм СИУдаги 73 та пахта-ғаллачилик,  боғ ва токзорлар ҳамда мева-сабзавотчилик йўналишларининг 791,0 гектар ғалла майдонларида;

Фарғона СИУдаги 78 та пахта-ғаллачилик, боғ ва мева-сабзавотчилик фаолият бўйича 1220,0 гектар ғалла майдонларида;

Туркистон СИУдаги 37 та пахта-ғаллачилик, боғ ва мева-сабзавотчилик фаолият бўйича 639,5 гектар ғалла майдонларида;

Бухоро СИУдаги 27 та пахта-ғаллачилик, боғ ва мева-сабзавотчилик фаолият бўйича 953,2 гектар ғалла майдонларида;

Б.Файзиев, 87 та пахта-ғаллачилик, боғ ва мева-сабзавотчилик фаолият бўйича 1643,3 гектар ғалла майдонларида;

М.Улуғбек СИУ 46 та пахта-ғаллачилик,  боғ ва мева-сабзавотчилик фаолият бўйича 495,7 гектар ғалла майдонларида;

Олтин Водий, 146 та пахта-ғаллачилик, боғ ва мева-сабзавотчилик фаолият бўйича 2038,3 гектар ғалла майдонларида;

А.Сойипназаров ҳамда Мустақиллик СИУларда 127 та пахта-ғаллачилик, боғ ва мева-сабзавотчилик фаолият бўйича 1726,7 гектар ғалла майдонларида зарарли ҳашаротларга қарши курашиш мақсадида дала четларининг тозалиги, яхоб суви қўйиш, шудгорлаш ишлари маҳаллий ўғит чиқариш ва шарбат усулида озиқлантириш учун хандак қазиш ишлари назоратга олиб борилмоқда.

Шунингдек 2021 – 2022 ҳосил йилида Арнасой туманида зараркунандалар кўпайишини олдини олиш мақсадида 3 та мавжуд биолабораторияда олтинкўз, трихограмма каби биомаҳсулотлар кўпайтириш ишлари ҳам самарали ташкил қилинган.

Бунинг асосий мақсади ҳам қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда биологик усулнинг аҳамияти беқиёсдир. Бу усул табиатдаги кушандалардан унумли фойдаланиш (қириб юбормаслик, экинлар орасига энтомофагларни жалб қилувчи ўсимликлар экиш), трихограмма, бракон ва олтинкўз каби энтомофагларни биолабораторияларда кўпайтириб, далага мавсумий чиқариш ҳамда микроорганизмлар асосида яратилган биопрепаратлар қўллашга асосланган.

Қайд этиш лозим қишлоқ хўжалиги соҳасида ўсимликларни зараркунандалардан ҳоли қилишда ҳудудларга бириктирилган 9 нафар инспекторлар фермер хўжаликлари билан биргаликда дала назоратларини олиб бормоқда. 

  

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси

бошқармаси Арнасой тумани бўлими

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар