Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Аҳоли томонидан келиб тушган 36 та мурожаатлар ижобий ечим топди

Аҳоли томонидан келиб тушган 36 та мурожаатлар ижобий ечим топди

20 июль 2022 йил
156
0

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да Арнасой туман ҳокими 1-сектор раҳбари Хуршид Алимарданов, туман прокурори 2-сектор раҳбари Хайрулла Газиев, туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Рустам Умматқулов, туман Солиқ инпекцияси бошлиғи 4-сектор раҳбари Хусниддин Умуров ҳамда Арнасой туман Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норовлар биргаликда аҳоли томонидан келиб тушган 36 та мурожаатлар борасида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда аҳолини қийнаб келаётган болалар нафақаси, бир марталик моддий ёрдам, уй-жойини таъмирлаш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритиш тўғрисида, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, даволаниш каби мурожаатлар ўрганилди.

Ҳар бир мурожаат сектор раҳбарлари эътиборида бўлиб, Арнасой тумани Янгибўстон МФЙда Боғиравон кўчасида яшовчи фуқаро Яссакова Сабохат “Ёшлар дафтари” рўйхатга олиниб мурожаати ижобий ечим топди. 

Шунингдек, Янгибўстон МФЙ А.Холбоев кўчаси 6/2-уйда яшовчи фуқаро Н.Мавлонова қайнонасининг соғлиги ёмонлигини ва тиббий кўрикдан ўтказилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати тингланди ва фуқарога амалий ёрдам кўрсатилиб ногиронлик аравачаси берилди.

Чинобод МФЙ Дўстлик кўчасида яшовчи фуқаро Ўткир Ўсаровнинг ўғлини даволатишда моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам қаноатлантирилиб, “Саховат ва кўмак” жамғармасида бир марталик 10 млн сўм моддий ёрдам ажратилди.

Арнасой тумани, Янгибўстон МФЙда яшовчи фуқаро Диловар Мирзаеванинг оилавий шароитининг оғирлигини туфайли уй-жойини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб қилган муроожаат юзасидан 35 та шифер ва 11 та стропила каби қурилиш ашёлари билан таъминланди.

Аҳоли томонидан кўтарилган бу каби 36 та мурожаатлар тумандаги секторлар раҳбарлигида маҳаллага тайинланган туман ҳокимининг ёрдамчи ва ёшлар етакчиси билан биргаликда ўз ечимини топди.

“Инсон қадри учун” тамойилининг амалдаги рўёби – шу каби “маҳаллабай” учрашувларининг ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад – аҳоли муаммоларига ечим топиш орқали, уларнинг фаровонлигини таъминлаш, бугунги кунидан рози қилиш, эртанги кунига ишончини юксалтириш ва энг аввало “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белигилаб берилган вазифалар ижросини амалда рўёбга чиқаришга хизмат қилади. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар