slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани 2-сектор худудида сайёр қабул ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 2-сектор худудида сайёр қабул ўтказилди

Арнасой тумани 2-сектор худудида сайёр қабул ўтказилди

14 июль 2022 йил
196
0

Туманнинг 2-сектор ҳудуди Чинобод маҳалла фуқаролар йиғинида туман Прокурори 2-сектор раҳбари Хайрулла Газиев, Халқ қабулхонаси Арнасой тумани бўлими мудири Бекмурод Норов ва  туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул жараёнида маҳалла аҳолиси олдида турган муаммолар юзасидан тоза ичимлик суви, соғлигини тиклаш учун моддий ёрдам, субсидия ажратиш, ёпиқ ҳаво тармоғи ва темир бетон устунларни ўрнатиш, ички йўлларни тамирлаш каби мурожаатлар эшитилди ва Аёллар дафтари низоми тўғрисида кенг тушинчалар бериб ўтилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари Халқ қабулхонаси Арнасой тумани бўлими мудири Б.Норов, туман Прокурори 2-сектор раҳбари Хайрулла Газиев ҳамда тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари томонидан ўрганилиб, уларга белгиланган тартибда жавоб берилди.

Натижада, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури асосида Чинобод маҳалласида 10 кВ ли ҳаво тармоғидаги ёғоч устунлар янги темир бетон устунларига ҳамда 0,4 кВ ли ҳаво тармоғи замонавий ҳаво тармоғига алмаштирилиши қайд этилди.

Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Рустам НУРМАТОВ

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар