Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ биринчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ биринчи сессиясини чақириш тўғрисида

18 июль 2022 йил
151
0

Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ биринчи

сессиясини чақириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши регламентининг 12-моддасига мувофиқ

ҚАРОР  ҚИЛАМАН: 

  1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ биринчи сессияси 2022 йил 21 июль куни соат 10-00да Арнасой шаҳарчасида чақирилсин.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ биринчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

- 2022 йилнинг 2-чорагида сектор раҳбарларининг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

- 2022 йилнинг 2-чорагида туман ички ишлар бўлимининг жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати бўйича ҳисоботини эшитиш;

- 2022 йилнинг 2-чорагида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг ҳисоботини эшитиш;

- 2022 йилнинг 2-чорагида инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурлари бўйича амалга ошириладиган ишлар бўйича туман ҳокими ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғининг ҳисоботини эшитиш;

- 2022 йилнинг 2-чорагида туман молия бўлимининг маҳаллий бюджетнинг ижроси ва ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари ва маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари ҳақидаги ҳисоботини эшитиш;

- 2022 йилнинг 2-чорагида туман давлат солиқ инспекциясининг маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида ҳисоботини эшитиш;

- Халқ қабулхонаси мудирининг 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволи ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлиги юзасидан ахбороти тўғрисида;

- Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг 2022 йилнинг 2-чорагида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси тўғрисидаги ахборотини эшитиш;

- Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 2022 йилнинг 2-чорагида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечимлари бўйича ахборотини эшитиш;

- 2022 йилнинг 2-чорагида 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши ҳолати юзасидан туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Н.Камоловнинг ахборотини муҳокама қилиш;

- туман адлия бўлими бошлиғининг 2022 йилнинг 2-чорагида ҳудудда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахборотини эшитиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимиини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармонининг ижроси бўйича  2022 йилнинг 1-ярим йиллигида Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғининг ҳисоботини эшитиш;

- 2022 йилнинг 2-чорагида Сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати тўғрисида туман ирригация бўлими бошлиғининг ҳисоботи;

- Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижаларини муҳокама қилиш;

- Оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Ҳайдарованинг  ахбороти тўғрисида.

- “Обод маҳалла” дастури доирасида йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.Адиловнинг ҳисоботини эшитиш.

- Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарининг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими юзасидан ахборотини эшитиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони ижросини муҳокама қилиш;

- Ичимлик суви таъминоти тизимини комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича “Сувтаъминот” МЧЖ туман филиали раҳбарининг ҳисоботини эшитиш.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, туман ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Адилов, Г.Ҳайдарова, И.Алимқулов, Ш.Кенжабоев, Ш.Кўнаров ҳамда ташкилий-кадрлар гуруҳи (Р.Жозилов)ларга сессияга тайёргарлик кўришга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда кун тартибига киритилган масалалар бўйича тегишли ҳужжатларни халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятига жорий йилнинг 14 июль санасига қадар тақдим этиш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарор “Арнасой тонги” газетасида ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи (Р.Жозилов) зиммасига юклансин.

 Туман ҳокими                         Х.Алимарданов

1sessiya_chairish_trisidagi_aror.pdf [267,66 Kb] (юклаб олинди: 10)

Онлайн: 1sessiya_chairish_trisidagi_aror.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар