Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессиясини чақириш тўғрисида

12 апрель 2022 йил
442
0

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши регламентининг 12-моддасига мувофиқ

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

     1.Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси 2022 йил 26 апрель куни соат 10-00 да Арнасой шаҳарчасида чақирилсин.

     2.Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз cаккизинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

- Сектор раҳбарларининг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботи;

- Туман ички ишлар бўлимининг жорий йилнинг 1-чорагида  жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати бўйича ҳисоботи тўғрисида;

- Жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий суд раисларининг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;

- Маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Х.Умуровнинг ҳисоботи;

- Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва бюджет даромадлари базасини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари З.Исматовнинг ҳисоботи тўғрисида;

- 2022 йилнинг 1-чорагида хизматлар соҳасини ривожлантириш, хизматлар соҳасини бир баробарга ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматовнинг ахбороти тўғрисида;

- “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари ва мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботи тўғрисида;

- Туманда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурлари бўйича амалга ошириладиган ишлар бўйича туман ҳокими ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи И.Алимқуловнинг ҳисоботи тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси бўйича туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Кунаровнинг ахбороти;

- Адлия бўлими бошлиғининг жорий йилнинг 1-чорагида туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахбороти;

- Маҳаллий бюджетнинг ижроси ва ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари ва маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари бўйича туман молия бўлими мудири М.Эшбоевнинг ҳисоботи;

- Халқ қабулхонаси мудирининг жорий йилнинг 1-чорагида секторлар ва ташкилот раҳбарларининг фаолияти ва мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича ахбороти тўғрисида;

- 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф- муҳитни муҳофаза қилиш концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши ҳолати юзасидан экология ваатроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Н.Камоловнинг ахбороти;

- Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарининг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими юзасидан ахбороти тўғрисида.

     3.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, туман ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Адилов, Г.Ҳайдарова, Ш.Кенжабоев ҳамда ташкилий-кадрлар гуруҳи (Р.Жозилов)ларга сессияга тайёргарлик кўришга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда кун тартибига киритилган масалалар бўйича тегишли ҳужжатларни халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятига жорий йилнинг 18 апрелига қадар тақдим этиш вазифаси топширилсин.

      4.Ушбу қарор “Арнасой тонги” газетасида ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

      5.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи (Р.Жозилов) зиммасига юклансин.

 

                          Туман ҳокими                      Х.Алимарданов

sessiya_chairish_trisidagi_aror.pdf [265,01 Kb] (юклаб олинди: 17)

Онлайн: sessiya_chairish_trisidagi_aror.pdf

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар