Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман касб-ҳунар мактабини тамомлаган 145 нафар ўқувчиларга Халқаро профессионал таълим дипломлари берилди

Арнасой туман касб-ҳунар мактабини тамомлаган 145 нафар ўқувчиларга Халқаро профессионал таълим дипломлари берилди

18 июль 2022 йил
168
0

Ислоҳотлар натижасида бугунги кунда Арнасой туманида 1 та янги бошланғич профессионал таълим тизимида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар мактаби ташкил этилди.

Мазкур касб-ҳунар мактабида Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда икки йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларнинг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим амалга оширилиб ва битирувчиларга эгаллаган мутахассислиги бўйича фаолият юритиш ҳамда келгусида олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини берувчи диплом бериб келинмоқда.

Жумладан, Касб-ҳунар мактаби биноси 450 ўринга мўлжалланган бўлиб, дастлаб очилган пайтида 3 та йўналиш бўйича 151 нафар ўқувчи қабул қилинган. 2021-2022 ўқув йилида яна 3 та йўналиш бўйича 119 нафар ўқувчи қабул қилинди ва жами ўқувчилар сони 264 нафарга етди. Жорий йилда 145 нафар ўқувчи касб-ҳунар мактабини илк қалдирғочлар сифатида ўқишни битириб халқаро тоифадаги профессионал таълим дипломига эга бўлди.

Илк қалдирғочлари бўлган бу йилги битирувчиларнинг 6 нафари муддатидан илгари Олий таълимга ўқишга қабул қилинди. Битирувчиларнинг яна 87 нафари Олий таълимга кириш истагида бўлса, 8 нафар битирувчи ёшлар ўз тадбиркорликлигини йўлга қўйишди.

Тикувчилик йўналишини битирган қизлардан 6 нафари ҳозирданоқ ўз иш ўринларига эга бўлиб, 1200000 дан иш ҳақи олмоқда. Касб-ҳунар мактабининг қолган битирувчи ёшларнинг бандлиги борасида Кенгаш аъзоларини  томонидан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Қайд этиш жойиз, 2022-2023 ўқув йилида яна 210 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилиб, “Тикувчилик”, “Якка тартибда кийимлар тикувчи”, “Ошпаз кандолатчи”, “Иссикхона ва парник хужалиги лаборанти”, “Автомобиль шассисига техник хизмат курсатиш”, “Баликчи” каби 6 та йуналишларда таҳсил олиб халқаро дипломга эга бўлишади.

Бу ерда ўқиш истаги бўлган ёшлар учун бир қанча қулай шарт-шароитлар ва имтиёзлар мавжуд бўлиб, умумий овқатланиш жойи, ётоқхона ва маданий дам олиш хонаси, очиқ ва ёпиқ турдаги спорт иношоатлари мавжуд.

Шунингдек ҳайдовчилик бўйича қисқа курслар очилиб “В” ва “ВС” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишади.

Бир сўз билан айтганда профессионал таълим муассасаларида қўшимча касблар ва мутахассисликлар бўйича квалификацияларни эгаллаш, жумладан, тракторчи, комбайн оператори, тегишли тоифадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини ва бошқа касбларни олиш истагидаги аҳолининг турли қатламлари учун ўқитиш муддати 3 ойдан ошмаган интенсив ва қўшимча ўқув курслари ташкил этилган.

Мазкур ўқув курслари битирувчиларига белгиланган тартибда ташкил этилган имтиҳонларни муваффақиятли якунлаганидан сўнг келгусида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган давлат намунасидаги сертификат ёки гувоҳнома берилади.

Таълим олиш билан биргаликда ўқувчиларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур билимларни бериш ва уларни келгусида ўз бизнесини ташкил этиши юзасидан методик қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.

 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар