slot gacor
slot gacor
 Оилавий болалар уйи ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун тарбия муассасаси ҳисобланади » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Оилавий болалар уйи ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун тарбия муассасаси ҳисобланади

Оилавий болалар уйи ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун тарбия муассасаси ҳисобланади

14 июль 2022 йил
230
0

Ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни тарбиялаш, ўқитиш, соғломлаштириш, ақлий, психологик ва жисмоний ривожлантириш, уларни ижтимоий мослаштириш ва муҳофаза қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, улар учун оиладагига яқин зарур шароитлар вужудга келтириш оилавий болалар уйининг асосий вазифалари ҳисобланади.

Оилавий болалар уйи туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади. Оилавий болалар уйини ташкил этишни хоҳлаган эр-хотиннинг тегишли аризаси, васийлик ва ҳомийлик органининг, вояга етмаганлар ишлари бўйича туманлар ва шаҳарлар идоралараро комиссиясининг (кейинги ўринларда вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия деб аталади) эр-хотиннинг тарбиячилар — ота-оналар бўлиши ва болаларни тарбия қилишга олиши имконияти тўғрисидаги хулосаси туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилиниши учун асос ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг никоҳдан ўтган, 35 ёшдан 50 ёшгача бўлган фуқаролари тарбияловчи ота-она бўлишлари мумкин. Тарбияловчи ота-оналар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар белгиланган тартибда давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.

Оилавий болалар уйининг тарбияловчи ота-оналарига меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, ҳар йилги таътиллар бериш, шунингдек «Меҳрибонлик» уйлари тарбияловчилари учун белгиланган имтиёзлар ва кафолатлар, шу жумладан моддий рағбатлантиришнинг амалдаги турлари жорий этилади. 

Шаҳринисо ДЖУМАБАЕВА

Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири

                                                                                             

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар