Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Таълим муассасаларида “Давомат” “Тиғ” профилактик тадбирлари ўтказилди

Таълим муассасаларида “Давомат” “Тиғ” профилактик тадбирлари ўтказилди

04 апрель 2022 йил
277
0

Арнасой туманидаги таълим муассасаларида “Давомат” “Тиғ” профилактик тадбирларини ўтказиш вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларни ҳамда жиноятларни олдини олишга қаратилган самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан Арнасой туман ҳокимлиги Болаларни химоя қилиш шўъбаси ходимлари, туман ИИБ ходимлари ҳамда умумтаълим мактаби директорлари биргаликда дарс машғулотларига узрли сабабларсиз келмаётган ёки мунтазам равишда қатнашмаётган ўқувчиларни ва дарс қолдириш сабабларини аниқлаш, оилавий тарбия шароитларини ўрганиш, ўқув машғулоларига қайтариш чораларини кўриш борасида Зарафшон МФЙдаги 3, 11 – сонли умумтаълим мактабларида ҳамда Арнасой касб-ҳунар мактабида рейд тадбирлари ўтказилди.

Рейд натижасида сабабсиз дарсларда қатнашмаётган, назоратсиз қолганлиги аниқланган ўқувчиларнинг ота-оналари ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларининг йиғилишларига жалб этилиши қайд этилди.

Шу ўринда  Арнасой туман ҳокимлиги Болаларни химоя қилиш шўъбаси ота-оналардан фарзанд тарбиясига масъулият билан ёндашишларини, фарзандлари уйдан чиқаётганда унинг портфелида ва ёнида ўткир тиғли жисмлар мавжуд эмаслигини кўздан кечиришни, мактабга ўз вақтида бораётганини назоратга олишларини сўраб қолади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар