Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан рейд тадбирлари ўтказилди

Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан рейд тадбирлари ўтказилди

29 март 2022 йил
243
0

Вояга етмаган шахсларнинг тиланчилик билан шуғулланиши ҳолатларини олдини олиш, уларни ижтимоий реинтеграцияси билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Арнасой туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мутахассислари томонидан туманда тиланчилик билан шуғулланаётган вояга етмаганлар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш борасида рейд тадбирларини ўтказди.

Мазкур рейдлар туман марказининг деҳқон бозори ва автотураргоҳ атрофида ҳамда Зарафшон маҳалла фуқаролари йиғинидаги “Улмон ота” деҳқон бозори атрофида, аҳоли гавжум жойларда олиб борилди. 

Тадбир давомида тиланчилик билан шуғулланаётган вояга етмаганни яшаш манзилидан уларни тиланчилик қилишга мажбурлаётган омилларни, уларнинг оилавий ҳолати, турмуш тарзини ўрганиш ва рўйҳатларини шакллантириш борасида аҳолига тушинчалар бериб ўтилди. 

Шунингдек тиланчилик содир этган вояга етмаганларнинг оилавий шароитларидан келиб чиқиб, уларнинг оилаларини “Темир дафтар”га оила аъзоларини “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га ҳамда ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган вояга етмаганларни “Меҳр дафтари”га киритиш чораларини кўриш қайт этиб ўтилди.

Кун давомида Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мутахассислари томонидан олиб борилган рейд тадбирларида тиланчилик ҳолатлари аниқланмади. 

Агарда ушбу ҳолат аниқланган тақдирда вояга етмаганларни тиланчилик қилишига олиб келган шарт-шароитларидан келиб чиқиб, уларни меҳнатга лаёқатли ишсиз оила аъзоларининг бандлигига кўмаклашиш, моддий ва ижтимоий томондан ёрдамлашиш чораларини кўрилади. 

Хуршид ХАСАНОВ

Арнасой туман ҳокимлиги Болаларни

ҳимоя қилиш шўъбаси мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар