slot gacor
slot gacor
 Арнасойда “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди

Арнасойда “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди

07 июнь 2022 йил
447
0
Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Янгибўстон маҳалласида туман ҳокими Хуршид Алимарданов ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.Тадбирга тумандаги 13 та маҳаллалардаги узоқ йиллар давомида юрт равнақи, тинчлиги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилган кекса, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар таклиф қилинди.Тадбир давомида сўзга чиққан кекса авлод фаол вакилларидан ўрта ва ёш авлодга ўзлари ишлаб ўтган давр муҳити, қийинчиликлари, шароитлари ҳақида гапириб, Янги Ўзбекистонимизда ишлаш, тадбиркорлик қилиш, ўқиш истагидаги ҳар бир инсонга яратилаётган имкониятларга ҳавас қилишлари, ушбу имкониятлар қадрига етиш ва улардан унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида гапирдилар.Шунингдек, сўзга чиққан ўрта авлод вакиллари ва ёшлар бу каби тадбирлар кўплаб ташкил қилиниши таклифини билдириб, бундай тадбирлар ёшларга кекса авлод вакилларининг ибратли сўзлари жонли мактаб вазифазини ўташини билдирдилар ва ўзлари эришган ютуқлар, амалга ошираётган ишлари ҳақида сўзладилар.

Шунингдек, тадбирда маҳаллада аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланаётган иссиқхоналарга ташриф буюрилди.

Аҳоли ва ёшларни спортга кенг жамлб этиш борасида спорт тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида маҳалла раислари маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги, аҳоли муаммоларини бартараф этишда муносиб қўшган ҳиссалари эътироф ва эъзозга лойиқлиги қайд этилиб туман ҳокими томонидан муносиб тақдирлан. 

Тадбирга туман маданият бўлими хонандалари томонидан куйланган жўшқин куй-қўшиқлар иштирокчиларга янада файз ва кўтаринкилик бағишлади. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар