Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Сектор раҳбари сайёр қабул ва ёшлар билан мулоқот ўтказди

Сектор раҳбари сайёр қабул ва ёшлар билан мулоқот ўтказди

28 март 2022 йил
230
0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Арнасой тумани марказидаги касб-ҳунар мактабида сайёр қабул ва ёшлар билан мулоқот ўтказди. Тадбир доирасида ёшлар фестивали уюштирилиб, улғайиб келаётган авлод вакиллари стол тенниси, армрестлинг, тош кўтариш, шахмат-шашка мусобақаларида куч ва иқтидорларини синовдан ўтказдилар. Шунингдек, тасвирий ва халқ амалий санъати кўргазмаси, бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилинди.

 

Фестиваль якунлангач, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамда Арнасой тумани ҳокими Хуршид Алимардонов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга яратилаёган имконият ва шароитлар ҳақида тўхталдилар. Шундан сўнг Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида илм-фан, спорт ва санъат соҳаларида юқори натижаларга эришаётганлар ҳамда шу куни ташкил қилинган спорт мусобақалари ғолиблари вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқ ва совғалари билан тақдирландилар. 

Бундан ташқари 7 нафар ёшга олий таълим контракт тўловларининг 50 фоизини, 1 нафар ёшга сафарбарлик чақирув резерви тўловини қоплашга оид сертификатлар топширилди. Яна 2 нафар ёш пайвандлаш ускунаси ва тикув машинасини қабул қилиб олди. Шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда ёшларга ID карталар топширилди.   

Аҳоли вакиллари ва ёшлар билан мулоқот давомида эса фуқаролар томонидан 30 дан ортиқ муаммолар кўтарилди. 3- сектор раҳбари ушбу масалаларни ҳал қилиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди. Хуллас, мулоқот ҳар доимгидек мазмунли ўтди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар