slot gacor
slot gacor
 Ғаллани ёнғин балосидан асрайлик! » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ғаллани ёнғин балосидан асрайлик!

Ғаллани ёнғин балосидан асрайлик!

06 июнь 2022 йил
178
0

Хурматли хамюртлар!

Азиз юртдошлар, ғалла – ризқ рўзимиз, бизнинг ҳаётимиз.

Шундай экан, ғалламизни ҳар қандай офатдан сақлаш, ёнғин хавфидан асраш, шу юрт фарзандиман деган инсоннинг бош мақсади бўлиши керак.

Демак, ғалламизни ёнғин офатидан асрашимизга биз қандай хисса қўша олишимиз мумкин? Биз далага бормасак, ўрим йиғимда иштирок этмасак, ўрим-йиғим жараёнида ёки унгача бўлган даврларда ёнғинга йўл қўймасликнинг бизга ҳам алоқаси борми? - дейиши мумкин. Жуда катта алоқаси, ахамияти бор. 

Ҳозирги кунда Арнасой тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ҳар куни туманимиз ҳудудида олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари давомида мавсумга жалб этиладиган барча техникаларнинг учқун ўчиргичлари созлиги текшириб олингандан кейингина ёки таъминлангандан сўнг далага киришга рухсат этилиш хақида мавсумга жалб этиладиган фуқаролар ўртасида 4 та корхона ташкилотларда 6 та маҳаллаларда учрашувлар ташкил этилиб, фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки баъзида фуқароларимиз ғалласи ўриб олинган майдонларга иккинчи марта, экин экиш мақсадида далани ғалла сомони ва пояларидан тозалаш учун атайлаб ўт қўйиб юборишади. Натижада юзага келган катта аланга қўшни далаларда экилган, ҳали ўриб олинмаган ғалла майдонларига ҳам хавф солади.

Агар шу пайтда шамол бўлаётган бўлса, алангада ёнаётган ғалла сомони ҳавода учиб юрган ҳас-хашаклар кулларини кўришингиз мумкин. Буларнинг барчаси нафақат ғалла майдонларига, балки яқин атрофда истиқомат қилаётган аҳоли турар жойларига ҳам хавф туғдиради.

Ғалла ўрим-йиғим мавсуми бошланиш вақтида энг хатарлиси бўлмиш комбайн айланма механизмларининг қизиб кетиши, уларга сомонларнинг ўралиб қолиши ҳам ёнғинларга олиб келади.

    Бунинг учун комбайн хайдовчилари ўз техникаларининг ҳолатини доимий назоратда ушлашлари, вақти-вақти билан техникаларни тўхтатиб ўралиб қолган хас-ҳашаклардан тозалаб туришлари шарт.

Бундан ташқари ҳар бир техникада бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан жиҳозлиниши керак ва уларсиз ғалла ўриш учун далаларга чиқиш мумкин эмас.

- биламиз-ки, ёзнинг жазирама кунларида қовжираган хас-ҳашаклар, хусусан сомоннинг ўзи хам ҳудди порох сингари ёнади. Бунда комбайн ўроқларининг даладаги бирор тош ёки металл бўлагига тегиб кетиши ҳам учқун чиқиб ёнғин содир бўлишига омил бўла олади.

- дон сақлаш омборлари ва хирмонларда ёнғин хавфи асосан электр таъминоти носозликлари, нуқсонли ғалла юклаш-тушириш кичик механизмларини ишлатиш, хирмон ҳудудида сигарета чекиш ва очиқ оловдан фойдаланишга йўл қуйиш оқибатида келиб чикиши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олиб автомашинада ҳаракатланаётган ҳар бир ҳайдовчи ва йўловчилардан сигарета чекишда эхтиёсизликка йўл қўймасликлари, қолдиқларини «қаерга» ташлаётганликларини унутмасликлари талаб этилади.

Ҳар бир ота–оналардан эса ўз фарзандларининг ҳатти–ҳаракатларига кўз қулоқ бўлиб, назоратдан четда қолдирмасликлари, уларнинг оловли ўйинларни ўйнашларига йўл қўймасликлари сўралади.

Фуқароларимиз томонидан юқорида зикр этилган камчиликларга йўл қуймаслиги ва масъул ҳодимларимиз томонидан бу тадбирларни амалда тадбиқ этилиши бу – ғалла хосилини, қолаверса нонимизни ёнғин деб аталмиш офат чангалидан сақлаб қолиш, ғалла мустақиллигига тўлиқ эришиш йўлидаги энг олий ва ишончли йўлдир. 

Ином АМАНОВ

Арнасой тумани ФВБ бошлиғи капитан

                                                                             

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар