slot gacor
slot gacor
 БИЛАСИЗМИ - ИТ ВА МУШУКЛАРНИ УЙДА ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК? » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » БИЛАСИЗМИ - ИТ ВА МУШУКЛАРНИ УЙДА ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК?

БИЛАСИЗМИ - ИТ ВА МУШУКЛАРНИ УЙДА ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК?

30 май 2022 йил
245
0

      Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июль кунги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан, итлар ва мушукларни яшаш хонадонларида сақлаш тартибга солинган.

      Лекин, айрим фуқаролар яшаш хонадонларида ит ва мушук сақлаш тартиб қоидаларига амал қилмасидан сақлаб келатёганлиги ва итга эътиборсизлиги натижасида, ноҳуш холатлар хам учраб турибди. Бунга мисол қиладиган бўлсак, 2021 йил 12 ойи давомида ит тишлаш натижасида жабрланган фуқаролар сони 92 нафар фуқаролар жабрланган бўлса, (2020 йил 73), шундан, ит эгалари маълум шахслар сони 67 нафар (2020 йил 70) нафарни ташкил этади.

      Ушбу ит эгалари маълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 110-моддаси 2-қисмига асосан тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилиб, жавобгарликка тортилган.

      Декмак кўриниб турибтики 2020 йилга нисбатан дайди итлар томонидан жабрланганлар кўпайиб кетган.

Ит қандай тартибда рўйхатдан ўтказилишини биласизми?

 

Аҳоли яшаш жойларида итлар рўйхатга олиниши ва ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказилиши шарт. Бу ҳудудий ветеринария бўлимлари томонидан амалга оширилади. Рўйхатга олиш итларни дастлабки вакцинация қилишда амалга оширилади. Итларни рўйхатга олишда итларнинг эгаларига белгиланган тартибда итларни рўйхатга олиш гувоҳномаси берилади.

Ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказиш итларни такроран вакцинация қилишда амалга оширилади. Бу ҳақда итларни рўйхатга олиш гувоҳномасига тегишли белги қўйилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ветеринария бўлимларига итларни қутуришга қарши ўз вақтида вакцинация қилиш учун итларни сақлайдиган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни маълум қилади. Зотидан қатъи назар, 3 ойликдан бошлаб итлар вакцинация қилиниши керак. Янги сотиб олинган итлар, агар улар вакцинация қилинган муддат номаълум бўлса, сотиб олингандан кейин бир ҳафта (етти кун) муддатда вакцинация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.

Итларни рўйхатга оладиган ветеринария бўлимлари:

Вакцинация қилишда харажатлар белгиланган тартибда қопланган ҳолда рўйхатга олиш гувоҳномасини ва жетон шаклидаги рўйхатга олиш белгисини (итнинг бўйинбоғига маҳкамланади) ёки микрочиплар (тери остига киритилади) беришга;

Итларнинг эгаларини ушбу қоидалар билан таништиришга мажбур. Бу ит эгасининг итни рўйхатга олиш гувоҳномасига қўйиладиган имзоси билан тасдиқланиши керак.

  

Итларнимизни хонадонларда қайндай тартибда сақлашимиз керак ?

 

Санитария-гигиена ва ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиш итлар ва мушукларни сақлашнинг мажбурий шарти ҳисобланади. Барча итлар, зарур ҳолларда эса улар билан бирга сақланадиган бошқа қутуришга мойил ҳайвонлар ҳам уни қўллаш бўйича йўриқномада назарда тутилган тартибда қутуришга қарши эмлаш вакцинаси билан профилактик эмланиши шарт.

Кўп қаватли уйнинг алоҳида квартирасида қўшниларнинг ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги билан биттадан ортиқ бўлмаган итни ва битта мушукни сақлашга рухсат берилади. Алоҳида уйда итларни сақлашга фақат боғланган ҳолда, эркин сайр қилдиришда - атрофи ўралган ҳудудда ажратилган ҳолда сақлашга йўл қўйилади.

Итлар очиқ жойларда сайр қилдирилганда ва турар жой биноларида итларнинг эгалари тинчлик сақланишини таъминлашлари - эрталаб соат 8.00 гача ва кечқурун 22.00 дан кейин итларнинг вовиллашининг олдини олишлари керак.

 

Итларни қайерларда олиб юришимиз мумкин эмас ?

 

Қуйидагилар холларда:

- итлар ва мушукларни умумий фойдаланиладиган жойларда: зинапоя майдончалари, чердаклар, ертўлаларда, шунингдек ошхоналар, балконлар ва умумфойдаланишдаги пешайвонларда сақлаш;

- қўриқчи итларни таълим ва тиббиёт муассасаларида сақлаш;

- итлар ва мушукларни умумий овқатланиш корхоналарига, озиқ-овқат дўконлари ва бошқа дўконларнинг савдо ва ишлаб чиқариш залларига олиб кириш;

- итлар ва мушукларни кўпчилик борадиган жойларда (пляж, ҳовуз, фаввораларда ва ҳоказоларда) чўмилтириш ёки ювиш;

- маст ҳолатдаги шахслар ва 14 ёшдан кичик болаларнинг итларни сайр қилдириши;

- итлар билан жамоат жойларида бўлиш ва жамоат транспортига чиқиш.

- олдини олиш мумкин бўлган итлар ва мушукларнинг ўлишига ёки жароҳатланишига олиб келган итлар ва мушукларни ташлаб кетиш, уларга жароҳат етказиш, уларни қаровсиз ҳолда қолдириш, уларга озор бериш ёки жисмоний ва маънавий азоб бериш, уларга нисбатан бошқа йўл қўйиб бўлмайдиган ҳаракатларни содир этиш;

- итлар ва мушукларни санитария-эпидемиология ва ветеринария хизматларининг рухсатисиз болалар муассасаларининг зоология бурчакларида сақлаш тақиқланади.

 

Итларни белгиланган жойларда сайр қилдириш тартиби

 

- Итлар очиқ жойларда ёки бунинг учун махсус ажратилган майдонларда сайр қилдирилади, бу ерлар ҳар доим озода сақланиши керак.

- Итнинг эгаси ит қочиб кетмаслиги ёки одамлар ёки бошқа ҳайвонларга ҳужум қилмаслиги чораларини кўриши зарур.

- Ит бўйинбоғига жетон маҳкамланган ҳолда етовда олиб юриб сайр қилдирилиши керак. Жетонда итнинг лақаби, ит эгасининг манзили, телефон рақами кўрсатилиши керак.

- Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда у тумшуқ боғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак, тумшуқбоғсиз ва етовсиз фақат махсус ажратилган майдонларда сайр қилдиришга рухсат берилади.

Алишер ФАЙЗУЛЛАЕВ

Арнасой тумани ИИБ Жамоат тартибини сақлаш

гуруҳи катта инспектори катта сержант

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар