Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ИНФОГРАФИКА: Тумандаги корхоналар ва ташкилотларнинг ўсиш динамикаси

ИНФОГРАФИКА: Тумандаги корхоналар ва ташкилотларнинг ўсиш динамикаси

27 июль 2020 йил
497
0

2020 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатдан ўтган корхонава ташкилотлар сони 624 тага етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,5 % га ўсган. Иқтисодий фаолият турлари бўйича 19,1 % савдо,10,9 % саноат, 26,4 % қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 9,5 % қурилиш, 2,9 % яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 4,0 % ташишва сақлаш, 0,5 % соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, 0,3 % ахборот ва алоқа ҳамда 26,4 % бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 605 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 72 тага (11,9 %) ўсган.

2020 йилнинг январ-июль ойларида Арнасой туманида 68 корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22 тага камдир.

Xорижий капитал иштирокидаги корxоналар сони

2020 йил 1 июль ҳолатига фаолият кўрсатаётган xорижий капитал иштирокидаги корxоналар сони 7 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1тага ёки 14,2 % га ўсган. Шунингдек Xорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корxоналардан 5 таси қўшма корxоналар, 2 таси эса xорижий корxоналар ҳисобланади.

Кичик корхона ва микрофирмалар сони (фермер ва дехқон хўжаликларсиз)

2020 йил 1 июль ҳолатига Арнасой туманида фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 468 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2019 йил 1 феврал ҳолатига қараганда 14,1 % га ошган.

Иқтисодий фаолият турлари кесимидафаолият кўрсатаётган жами 468 та кичик корхона ва микрофирмаларнинг 118 таси (25,2 %) – савдода, 65 таси (13,9 %) - саноатда, 160 таси (34,2 %) - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 5 таси (11,8 %) - қурилишда, 17 таси (3,6 %) - яшаш ва овқатланиш  бўйича хизматлар соҳасида, 20 таси (4,3 %) - ташиш ва сақлашда, 1 таси (0,2 %) - ахборот ва алоқа соҳасида, шунингдек 32 таси (6,8 %) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади. Шундан кўриниб турибдики, фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида ва савдо фаолият турларига тўғри келади. Шунингдек, энг кам улуши эса ташиш ва сақлашда, ахборот ва алоқа соҳасида хизматлар ҳамда яшаш ва овқатланиш  бўйича хизматлар фаолият турларига тўғри келади.

2020 йил январ-июнь ойларида 65 та кичик корхона ва микрофирмалар янги ташкил этилган. Бу эса 2019 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 24 тага камдир. Иқтисодий фаолият турлари кесимида эса энг кўпи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида  (160та), савдода (118та), қурилишда (55та) ва саноатда(65та) ташкил этилган. Энг кам эса яшаш ва овқатланиш  бўйича(17та) ахборот ва алоқада (1 та)ҳамда ташиш ва сақлашда(20 та) ташкил этилган.

 Арнасой туман статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар