Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Фирибгардан эҳтиёт бўлинг!

Фирибгардан эҳтиёт бўлинг!

20 май 2022 йил
257
0

Ҳозирги кунда фирибгарлик жиноятларининг сони йилдан-йилга ортиб бораётгани, баъзи жиноятчилар уни касб қилиб олгани ҳеч кимга сир эмас.

Ёши олтмишдан ошган ҳикоямиз қаҳрамони Н.Т. ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида,
2018 йилнинг ноябрь ойларида, ўзига олдиндан таниш бўлган Кушбеков Кахрамон Омоновичнинг фарзанди Кушбеков Шароф Қахрамон ўғлининг ўқишга кира олмаганлигини билиб, Қ.Қушбековга фуқароларни Жанубий Корея Республикасига ишга юбораётганини айтиб,хоҳласа Кореяга  ишга жўнатишни, бунинг учун тил ўрганиши лозимлигини айтади. Қ.Қушбековнинг ўғлини “Best Pro Staff” ўқув маркази Сирдарё вилояти филиалига ўқишга киритиб, у ерда Ш.Кушбековнинг 1 ой мобайнида ушбу ўқув марказида ўқитиб, мазкур ҳаракатлари билан Ш.Кушбековни ўзига буткул ишонишига эришиб, мазкур ишончдан фойдаланган ҳолда 2018 йил ноябрь ойларида жияни П.М орқали Шароф Рашидов тумани, Нонисангил маҳалласи ҳудудида Ш.Кушбековдан 6000 АҚШ доллари бўлган анча миқдоридаги пул маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.Ш.Кушбековнинг Кореяга кетиш орзуси амалга ошмагач, у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилади. Дастлабки тергов органи томонидан Н.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, жиноят иши кўриб чиқиш учун судга юборилади.

Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси М.Эрназаровнинг раислигида жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, судланувчи Н.ТЖиноят кодексининг
168-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, жабрланувчига етказилган зарарнинг қопланганлиги, унинг пенсия ёшидалиги инобатга олиниб, унга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Юқоридаги фирибгарлик жинояти юзасидан тушунча бериб ўтишдан мақсад, фирибгарнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун фуқароларимизнинг  бу борада ҳуқуқий онгини ошириш, уларни мушкул аҳволга тушиб қолишини олдини олишга қаратилган.

Зеро, фирибгарлик жиноятига қарши кураш борасида нафақат ҳукуматимиз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

 

М.Эрназаров

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар