slot gacor
slot gacor
 Арнасой туманидаги Дўстлик, Зарафшон, Олтин водий МФЙларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманидаги Дўстлик, Зарафшон, Олтин водий МФЙларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилди

Арнасой туманидаги Дўстлик, Зарафшон, Олтин водий МФЙларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилди

18 май 2022 йил
288
0

Маълумки, жорий йилнинг май ойида юртимизнинг барча ҳудудларида муҳим тадбирлардан бири - Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилиши режалаштирилган.

Аввал хабар берганимиздек, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилиши ва номзодларнинг дастурлари борасида ОАВда кенг жамаотчиликка ҳавола қилинган эди.

Бугун 18-май куни Арнасой туманидаги Дўстлик, Зарафшон ҳамда Олтин водий МФЙларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилди.

Мазкур сайлов натижаларига кўра Дўстлик МФЙда 188 та аҳоли вакиллари рўйҳати шакллантирилиб, шундан 125 нафар аҳоли вакиллари иштирок этишди. Кўрсатилган икки нафар номзодлардан Рисқулов Солиддин Муйтанович 64 та овоз билан Дўстлик маҳалла фуқаролари йиғини раиси этиб сайланди.

Зарафшон МФЙда 179 та аҳоли вакиллари рўйҳати шакллантирилиб, шундан 132 нафар аҳоли вакиллари иштирок этишди. Кўрсатилган икки нафар номзодлардан Саипов Санжар Хасанович 68 та овоз билан Зарафшон маҳалла фуқаролари йиғини раиси этиб сайланди.

Олтин водий МФЙда бўлиб ўтган сайловда ҳам 242 та вакиллар рўйҳати шакллантирилиб, шундан сайловда 165 нафар аҳоли вакиллари иштирок этишди. Кўрсатилган икки нафар номзодлардан Худойкулов Шавкат Турмаматович 122 та овоз билан Олтин водий маҳалла фуқаролари йиғини раиси этиб сайланди.

Туманда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш давом этмоқда.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар