slot gacor
slot gacor
 Арнасой туманидаги Бобур, Янгибўстон, Бўстон ҳамда Тинчлик МФЙларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманидаги Бобур, Янгибўстон, Бўстон ҳамда Тинчлик МФЙларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилди

Арнасой туманидаги Бобур, Янгибўстон, Бўстон ҳамда Тинчлик МФЙларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилди

16 май 2022 йил
363
0

Маълумки, жорий йилнинг май ойида юртимизнинг барча ҳудудларида муҳим тадбирлардан бири - Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилиши режалаштирилган.

Аввал хабар берганимиздек, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилиши ва номзодларнинг дастурлари борасида ОАВда кенг жамаотчиликка ҳавола қилинган эди.

Бугун 16-май куни Арнасой туманидаги Бобур, Янгибўстон, Бўстон ҳамда Тинчлик МФЙларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилди.

Мазкур сайлов натижаларига кўра Янгибўстон МФЙда 300 та аҳоли вакиллари рўйҳати шакллантирилиб, шундан 204 нафар аҳоли вакиллари иштирок этишди. Кўрсатилган икки нафар номзодлардан Абдуллаева Гулсун Ғозиевна 124 та овоз билан Янгибўстон маҳалла фуқаролари йиғини раиси этиб сайланди.

Шунингдек, Бобур МФЙда бўлиб ўтган сайловда ҳам 229 та вакиллар рўйҳати шакллантирилиб, шундан сайловда 164 нафар аҳоли вакиллари иштирок этишди. Кўрсатилган икки нафар номзодлардан Парманов Идрисқул Ўсканович 130 та овоз билан Бобур маҳалла фуқаролари йиғини раиси этиб сайланди.

Бўстон МФЙда 295 та вакиллар рўйҳати шакллантирилиб, шундан сайловда 201 нафар аҳоли вакиллари иштирок этишди. Кўрсатилган икки нафар номзодлардан Рахманов Файзулла Худайназарович 151 та овоз билан Бўстон маҳалла фуқаролари йиғини раиси этиб сайланди.

Тинчлик МФЙда эса 149 та вакиллар рўйҳати шакллантирилиб, шундан сайловда 114 нафар аҳоли вакиллари иштирок этишди. Кўрсатилган икки нафар номзодлардан Муратов Рустам Мардиевич 79 та овоз билан Тинчлик маҳалла фуқаролари йиғини раиси этиб сайланди.

Туманда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш давом этмоқда.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар