Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда иссиқхоналар фаолияти бўйича медиа-тур ўтказилди.

Арнасойда иссиқхоналар фаолияти бўйича медиа-тур ўтказилди.

28 апрель 2022 йил
168
0

Бугун маҳаллий ОАВ вакиллари иштирокида Арнасой тумани Й.Зоҳидов СИУдаги "Арнасой лимон агро" МЧЖда медиа-тур ўтказилди. Мазкур медиа-тур иштирокчилари "Арнасой лимон агро" МЧЖ томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан яқиндан танишди. 

- Бугунги кунда иссиқхоналар анча оммалашиб кетган, ўзимиз оиламиз учун ва маҳалламиз фуқаролари учун лимон, редиска, помидор ва кўкатлар етиштириш билан шуғулланаман. Айнан 2 гектар майдонга экилган лимон кўчатлар ва тўқсонбости экинларини оила аъзоларим ва ишчиларим билан биргаликда парвариш қиламиз. Мазкур "Арнасой лимон агро" МЧЖ фаолияти самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш борасида ишчи кучига эътибор қаратилмоқда. Боиси туманда ишсиз юрган фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида 19 нафар ишчини шу иссиқхонада банд қилганман, - дейди тадбиркор Учқун Турсунов. 

Бундан ташқари 70 сотих майдонга Беҳи кўчатлари ва оралиқ қаторларига плёнка усулида полиз экинлари ҳам экилиб ҳосилга ўтирганлиги қайд этилди.

Шунингдек, бу ерга ташриф буюрган ёшларга ўзининг турмушини яхшилаш, тадбиркорлик ва бизнес билан шуғулланиш орқали даромад топиш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини очиб берувчи фойдали йўл-йўриқлар кўрсатилаётганлигининг ҳам гувоҳи бўлдик.

Тадбир якунида ОАВ вакиллари тадбиркорликнинг иссиқхона йўналиши бўйича бизнес бошлашдан даромад олишгача бўлган жараённи ўз ичига қамраб олган услубий кўрсатмалар билан яқиндан танишиб маълумотга эга бўлишди. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар