Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида «Оналар боғи» ташкил этилди

Арнасой туманида «Оналар боғи» ташкил этилди

15 апрель 2022 йил
551
0

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ишлари доирасида Арнасой туманидаги "Ғофур Ғулом" маҳалласида фаол хотин-қизлар бошчилигида акция ташкил этилди. Унда онахонлар томонидан мевали дарахтлар ва гул кўчатлари экилди.

Мазкур акцияда Оила ва хотин-қизлар туман бўлими ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, Ўзбекистон экалогия партияси Арнасой туман кенгаши ва Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Эзгу саъй-ҳаракатлар натижасида маҳаллада «Оналар боғи» бунёд этилди. Мазкур акция бошқа маҳаллаларда ҳам давом эттирилиши режалаштирилган. Навбатдаги акция «Тинчлик ва Чўлқувар» маҳаллаларида ўтказилади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар