Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ўқув-тактик машғулот давом эмоқда

Арнасойда ўқув-тактик машғулот давом эмоқда

22 февраль 2022 йил
207
0

Аввал хабар берганимиздек Арнасой туманида аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда давлат бошқарув органлари ҳудудий тизимларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиришга бағишланган 3 кунлик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари давом этмоқда. 

Иккинчи кунги ўқув машғулотида 2 та сигнал ва 25 та хабар келиб тушди. Мазкур хабарлар натижасида АТБ Агобанк Арнасой туман филиалига қуролли ҳужум, АТБ Халқ банки туман филиалида эса ёнғин, Зарафшон МФЙ худудида аҳолига газ боллонларни тарқатиш жараёнида портлаш юзага келди. 

Шунингдек туман марказидаги бозор расталарда ёнғин, Ғолиблар МФЙ Самарқанд кўчасидаги ГПСдан газ чиқиш натижасида портлаш, "Arnasoy Gold Tex" МЧЖда ёнғин, 4-сонли МТТда оммавий захарланишлар каби ёнғин, сел ва бошқа турли табиий ҳамда техноген офатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бундай вазиятларда барча тузилмаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалда синаб кўрилади. 

Шунингдек Арнасой туманида корхона, муассаса ва ташкилотларнинг табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар рўй берганда қўлланиладиган зарур воситалар билан таъминланганлиги, уларнинг фойдаланишга яроқлилиги назоратдан ўтказилди. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар