slot gacor
slot gacor
 Бўстон МФЙда ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилмоқда » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Бўстон МФЙда ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилмоқда

Бўстон МФЙда ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилмоқда

03 февраль 2022 йил
183
0

Аҳолида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга оид қизиқиш ва интилишларини аниқлаш ва уларнинг мазкур фаолият билан шуғулланишлари учун билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш юзасидан Арнасой туманида ҳам самарали ишлар амалга оширилаётир. 

Арнасой тумани қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашганлиги боис деҳқончиликнинг ер унумдорлигида самарали бўлган биогумусни кўпайтириш ишлари ҳам оммалашмоқда. 

Жумладан Бўстон МФЙда Шавкат Хусанов ҳам ўз хонадонида биогумус тайёрламокда. Тадбиркорликни кенгайтириш юзасидан маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Жамолиддин Исматовга фуқаро Шавкат Хусанов 40 млн сўм миқдорда кредит олиш истаги борлигини билдирган. 

Мазкур мурожаат назоратга олиниб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида кредит олишда амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Албатда қишлоқ хўжалигида биогумусни ер ҳайдаш олдидан ҳар гектар майдонга 4 тоннадан қўллаш яхши самара беради, тупроқ донадор бўлади, агрофизикавий ва агрокимёвий хусусияти яхшиланади, ўсимлик касалликлари ва  тупроқ зичлиги камаяди, экинлар ҳосили 15-20 фоизга ошади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар