Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда "Халқпарвар" комиссиянинг навбатдаги ўрганиши

Арнасойда "Халқпарвар" комиссиянинг навбатдаги ўрганиши

09 ноябрь 2021 йил
313
0

Арнасой тумани Олтин водий маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларда қурилиш ишларининг сифати бўйича Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши ҳузуридаги "Халқпарвар" комиссиянинг навбатдаги ўрганиши ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида, Олтин водий маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уй-жойларнинг қурилишида иштирок этаётган ишчиларнинг сон жиҳатдан камлиги қайд этилди. Бу эса объектни белгиланган муддатда топширишга ўз таъсирини кўрсатишлиги борасида соҳа мутахассисларига тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек қурилиш ишлари олиб борилаётган майдонда чиқиндиларнинг йиғилиб қолганлиги кўзга ташланди. Тегишли комиссия бу борада "Тоза ҳудуд" ДУК Арнасой туман филиали билан шартнома тузиб чиқинди ташиш хизматини йўлга қўйиш зарурлиги борасида тушунчалар бериб ўтди. 

 

 

Ориф УСМОНОВ

Халқ депутатлари Арнасой тумани

Кенгаши котибияти мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар