Арнасойлик Самандар Холбеков Тожикистон Республикасида MMA бўйича навбатдаги жангини ўтказади
Юртимизда жуда кўплаб, ёшлар ММА оламига кириб келмоқда. ММАнинг оммавийлиги ошиб, чекка-чекка ҳудудларда ҳам ушбу спорт тури ривожланиб бораётганлигини кўришимиз мумкин.
Арнасойлик Самандар Холбеков жорий йилнинг 15 август куни қўшни Тожикистон Республикасида навбатдаги жангини ўтказади.
Унда Тожикистонлик рақиби Асилбек Отабеков билан ўзаро жанг олиб боради. Самандар Холбеков ҳозирда 2 та чемпионлик камарни эгаллаб турибди.
Арнасойлик ёш умидли спортчи Самандар Холбековга 2021 йил 15 август куни Тожикистонда бўлиб ўтадиган жангда зафарлар ҳамрох бўлишини тилаб қоламиз!
Албатта, биргина ишонч инсон руҳиятига озуқа бўлади. Спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш эса ишончнинг ғолиблик сари одимлашидир.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати