Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик ёшлар Афро Осиё чемпионатида иштирок этади

Арнасойлик ёшлар Афро Осиё чемпионатида иштирок этади

19 июль 2021 йил
337
0

Ёшларни спортга жалб қилиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Арнасой туман БЎСМ спортчилари жорий йилнинг 15-17 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афро Осиё чемпионатига муносиб тайёргарлик кўришмоқда.

Шу боис, Зомин туманида спортнинг карате ИТКФ тури бўйича Жиззах вилоят терма жамоаси сафига қабул қилинган Арнасойлик бир қатор ёшлар мураббий Жалол Махмудов билан бирга машғулотларни ўтаб қайтишди.

Боиси, тинимсиз машғулотлар ҳар бир спортчини юксак ғалабалар сари етаклайди. Қалбида ишонч ва ирода билан тинимсиз машғулотларда топланаётган Арнасойлик спортчи ёшларимиз Афро Осиё чемпионатида фахрли ўринларни қўлга киритади.

Бу каби ёшлар аҳоли, айниқса туман ҳокимининг диққат марказида эканлиги шубҳасиз моддий ва маънавий томонлама кўмак бўлиши табийдир. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар