Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » САЙЁР ХИЗМАТЛАРДАН АҲОЛИ МАМНУН

САЙЁР ХИЗМАТЛАРДАН АҲОЛИ МАМНУН

29 июль 2022 йил
631
0

Тезкорлик, самимийлик, одамларга яқин бўлиш ва сифатли давлат хизматлари кўрсатиш. Давлат хизматлари марказларининг бугунги шиори ҳам, иш услуби ҳам шундай. Буни марказ ходимларининг фуқаролар келишини кутиб ўтирмай жойларга чиқиб кўрсатаётган сайёр хизматлари мисолида кўриш мумкин.

– Арнасой тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан сайёр хизматлари кўрсатиш жараёнида 6 ой давомида жисмоний ва юридик шахсларга 6949 та хизматлар кўрсатилди, дейди марказ директори Фархов Рахмонов. – Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиш истаги бўлган 73 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ва 86 та юридик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Қолган барча хизматлар ҳозирги кунда давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатилаётган 180 дан ортиқ давлат хизматлари бўйича амалга оширилди.

Давлат хизматлари марказлари ходимлари бугун нафақат марказнинг ўзида аҳолига сифатли давлат хизматлари кўрсатишмоқда балки, маҳаллаларда бўлишиб сайёр хизматлар кўрсатиш билан бирга, тарғибот тадбирларини ҳам амалга оширишаяпти.

Ана шундай, тадбирнинг навбатдагиси Арнасой тумани давлат хизматлари маркази мутахассислари томонидан, “Чинобод” маҳалласида ташкил этилди. Тадбир давомида фуқароларга Давлат хизматларига оид янгиликлар юзасидан тушунтиришлар берилиб, буклетлар тарқатилди. 

Шерзод Усканов

Арнасой тумани Адлия бўлими

Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар