Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Дўстлик МФЙдаги “Бойчечак” номли мактабгача таълим ташкилотида байрам тадбири ўтказилди

Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Дўстлик МФЙдаги “Бойчечак” номли мактабгача таълим ташкилотида байрам тадбири ўтказилди

01 июнь 2022 йил
321
0

Ҳар йили 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни юртимизда ўзгача нишонланади.

Бу кун яқинлашган сари нафақат болажонлар, балки катта ёшдаги юртдошларимиз ҳам кун санай бошлайди. Ахир турмуш ташвишларига ўралашиб, чарчаган вақтларимизда ҳар биримиз болалигимизга қайтгимиз, унинг ширин ташвишлари ва завқли онларини яна бир бор ҳис қилгимиз келади. 

Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Дўстлик МФЙдаги “Бойчечак” мактабгача таълим ташкилотида “Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори остида “Болаларга беринг дунёни!” деб номланган байрам тадбири болажонларга олам-олам қувонч бағишлади.

Унга “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари таклиф этилди. 

Тадбирда ёш авлод камолоти учун барча шароитлар яратилаётгани, энг чекка қишлоқларда ҳам шаҳардагидан қолишмайдиган замонавий боғча ва мактаблар, маҳаллаларда болалар майдончалари барпо этилаётгани таъкидланди. 

Тадбир давомида Арнасой туман Мактабгача таълим ташкилоти бўлими томонидан болажонлар байрами муносабати билан болажонларга турли ўйинчоқлардан иборат совғалар тарқатилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар