Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 3-сектор худуди Бобур МФЙда аҳолига қуёнлар тарқатилди

Арнасой тумани 3-сектор худуди Бобур МФЙда аҳолига қуёнлар тарқатилди

31 май 2022 йил
326
0

Аҳоли ўртасида  камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида жойларда ҳоким ёрдамчилари томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, Арнасой тумани 3-сектор худуди Бобур МФЙда аҳолини тадбиркорликка кўмаклашиш борасида Бобур маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ўз ташаббуси билан дастлаб, “Порлоқ” кўчасида яшовчи 15 та хонадонларга 100 дан ортиқ қуёнларни тарқатди.

Мазкур тадбирда Арнасой туман ҳокими биринчи ўринбосари Зафар Исматов, Бобур МФЙ раиси Идрис Пармонов ҳамда Арнасой туман 3-сектор котиблари иштирок этди.

Масъуллар Бобур МФЙ аҳолиси қуёнларни тарқатиш билан бирга, камбағалликни қисқартиришда оилавий тадбиркорлик дастурлари, ишсиз аҳоли ва ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишда атрофлича тўхталиб ўтди.

Шунингдек, туман асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашганлиги боис аҳоли бандлигини таъминлашда томорқалардан самарали фойдаланиш муҳим эканлиги қайт этиб ўтилди.

 

Рустам НУРМАТОВ

Арнасой туман ҳокими матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар