Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Жаранглайди сўнгги қўнғироқ!

Жаранглайди сўнгги қўнғироқ!

25 май 2022 йил
419
0

Бугун 25 май умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун ҳаяжонли ва унутилмас кун саналади. Чунки шу санада мамлакатимизнинг барча таълим масканларида тантанали равишда “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ўтказилади. 

Бу йил Арнасой туманимизда 355 нафар ўқувчи ёшлар мактаб таълимини битказиб, етуклик шаҳодатномасини оладилар. Уларнинг барчаси олий таълим тизимида ўқишни давом эттириш ниятидалар. 2020 йилда туманимизда мактаб битирувчиларининг 6 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич  33,8 фоиздан ошди. Бу йил туман бўйича мактаб битирувчиларининг Олий таълимда таҳсилни давом эттиришлари учун шарт-шароитлар яратилмоқда.

Яна бир қувонарли жиҳати, мактаб битирувчиларидан 45 нафари муддатидан олдин Тошкентда Япония рақамли университетига ҳамда 1 нафари хорижий тилларни билиш даражаси бўйича халқаро сертификатни қўлга киритиб, Тошкентдаги Британия менежмент университетига ўқишга кирди.

Шунингдек туман бўйича 355 нафар битирувчилардан 77 нафари Арнасой туман касб-ҳунар коллежида  механизаторлик йўналиши бўйича сертификатларга эга бўлишди.

Жорий ўқув йили якунланиши муносабати  билан Арнасой тумани 1-сон умумтаълим мактабида ҳам тадбир бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Хуршид Алимарданов қатнашиб, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Жорий ўқув йилида туманимизда  халқ таълими соҳасида  эришилган  ютуқларга тўхталиб, мустақил ҳаёт остонасига қадам қўяётган йигит-қизларга келгуси ўқиш ва ишларида омад тилади.

Маълумот ўрнида қайд этиш лозим ўтган  ўқув йилида мактабни тамомлаган 42 нафар битирувчилардан 20 нафари,  яъни қарийб 48 фоизи олий ўқув юртларга ўқишга қабул қилинган эди. Мактаб педагогика жамоаси бу йил 21 нафар битирувчиларнинг  98 фоизи олий ўқув юртлари талабаси бўлишига ишонч билдиришяпти. Айни дамда муддатдан олдин 4 нафари Тошкентда Япония рақамли университетига ўқишга киришга мувофақ бўлишди. Шунингдек ушбу умумтаълим мактаби жихозланганлик даражаси бўйича Республика миқиёсида II даражали “Замонавий мактаб” мақомини ҳам олган.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда куй-қўшиқлардан иборат байрам дастури намойиш қилинди. Ўқув йилида юқори натижаларга эришган ўқувчилар ҳамда устоз-мураббийлар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Мактаб узра жаранглаган сўнгги қўнғироқ садолари ўғил-қизларни янги мақсадлар ва юксак орзулар сари дадил қадам ташлашга ундади!

 

Рустам НУРМАТОВ

Арнасой туман ҳокимининг матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар