Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик ёшлар спортнинг каратэ тури бўйича “OPEN TIGER” мусобоқасида 4 та олтин медални қўлга киритди

Арнасойлик ёшлар спортнинг каратэ тури бўйича “OPEN TIGER” мусобоқасида 4 та олтин медални қўлга киритди

11 май 2022 йил
176
0

Моҳиятан, спорт саломатлик гарови эканини барчамиз яхши биламиз. Шу боис, Ўзбекистонда спорт билан шуғулланиш оммавий тус олмоқда. Соғлом турмуш тарзига амал қилаётган юртдошларимиз сони кун сайин кўпайиб бораётгани ҳам фикримиз далили.

Жорий йилнинг 7-8 май кунлари спортнинг Каратэ тури бўйича Хоразм вилоятида “OPEN TIGER” мусобоқаси бўлиб ўтди. 

Мазкур мусобоқада Жиззах вилояти Aрнасой тумани БЎСМ спортчилари қатнашиб фахирли натижаларга эришди.

Мусобақада арнасойлик спортчи ёшлар тинимсиз машғулотлар давомида эгаллаган кўникмаларини юзага чиқаришди ва ўз маҳоратлари орқали “Ката”, “Кумите” баҳсларда ўз устунликларни қўлга киритди.

Жумладан 10-11 ёшлилар ўртасида ўтказилган  “Ката”бахсида

Сатторқулова Руҳшона фахрли 1-ўрин;

Очилова Феруза фахрли 2-ўрин;

Ражабова Жасмина фахрли 3-ўрин;

Шунингдек 12-13 ёшлилар ўртасида ўтказилган  “Ката”бахсида

Ширинова Дилнура фахрли 1-ўрин;

Норбоев Жасур фахрли 1-ўрин;

Ражабова Бинафша фахрли 2-ўрин;

Ўролова Динара фахрли 3-ўрин;

Юлдошев Сардор фахрли 3-ўрин;

14-15 ёшлилар ўртасида ўтказилган  “Ката”бахсида

Алибоева Гулшода 14-15-ёш ката бахсида фахрли 2-ўрин;

16-17 ёшлилар ўртасида ўтказилган  “Ката” ва “Кумите” бахсида

Сапаралиева Гавҳар фахрли 1-ўрин;

Жўраев Валижон кумите бахсида фахрли 3-ўринларни қўлга киритишди.

Мусобақанинг жажжи иштирокчиси бўлган 6 ёшли Ҳуршид Ҳамраев +20 кг вазн тоифада “кумите” бахсида фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар ҳомийлар томонидан таъсис этилган диплом ва медаллар билан тақдирландилар. 

Арнасой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар