Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш борасида Арнасой туманида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Адиловнинг ҳисоботи тўғрисида

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш борасида Арнасой туманида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Адиловнинг ҳисоботи тўғрисида

06 май 2022 йил
221
0

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш борасида Арнасой туманида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Адиловнинг ҳисоботи тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 ноябрь куни  “Янги Ўзбекистон массиви”ни барпо этиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини татбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Республика миқёсида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида ҳудудларда манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш борасида муҳим топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Мазкур берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида  “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида 2022 йил мавсумида  жами 1 млн.
329 минг 500 дона, шундан баҳорги мавсумда 785 600 дона, кузги мавсумда
543 900 дона экилиши режалаштирилган.

 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2022 йил баҳор мавсумида 785 минг 600 дона манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатларини экиш бўйича маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар кесимида тақсимлаб берилган.

Иқтисодиёт комплексига 131 минг 700 туп, қурилиш комплексига
152 минг 109 туп, ижтимоий соҳа ташкилотларида 84 минг 500 туп, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига 110 минг 400 туп, фермер хўжалиги дала четларига 247 минг 300 туп, хорижий ва қўшма корхоналар ҳудудларига
25 минг 800 туп, қишлоқ хўжалиги ераларига ихота сифатида 33 минг 200 туп, умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари ёқасига 600 туп манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатларини экиш режа қилиб берилган.

Белгиланган режа мувофиқ иқтисод комплекси 113 минг 500 дона (87%)га, қурилиш комплекси 155 минг 600 дона (102%)га, ижтимоий соҳа ташкилотлари 76 минг 600 дона (90%)га, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими 114 минг 900 дона (104%)га, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари 265 минг 100 дона (107%)га,  хорижий ва қўшма корхоналар ҳудудлари (инвестиция)
25 минг 800 дона (100%)га, қишлоқ хўжалигининг ихота ераларига  33 минг
200 дона (100%)га, умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари ёқасига 600 дона (100%)га  бажарилган.

Жорий йилнинг 16 апрелига қадар туман бўйича жами 790 минг дона, яъни (100 %) манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатларини экиш ишлари олиб борилди ва Яшил макон электрон платформасига киритилди, шундан 485 минг донаси туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан экилган кўчатларнинг фотосуратлари ва жойлашган манзили бўйича электрон платформага киритилган.

  Туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.Адиловнинг “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботини тинглаб, муҳокама қилиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши 

ҚАРОР ҚИЛАДИ: 

  1. Туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўрибосари Ф.Адиловнинг “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари З.Исматов, Ш.Кенжабоев ҳамда экалогия ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Н.Камоловга:

- “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида баҳор мавсумида экилиши режалаштирилган манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатларини экиш ишларини  якунига етказиш;

- экилган дарахт кўчатларини парваришлаш бўйича маҳаллаларда назорат тадбирларини кучайтириш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги
“2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863-сонли Фармони билан билан дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилишига эълон қилинган мораторийни аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаси топширилсин.

  1. Туман Кенгашининг “Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари” доимий комиссияси “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида тегишли масъулларнинг ҳисоботларини комиссия йиғилишларида эшитиб борсин.
  2. “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев), туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)лар “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида маҳаллаларда амалга оширилган ишларни маҳаллий газетада ҳамда туман ҳокимлиги расмий веб сайтида ёритиб борсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология масалалари” доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
  4. Мазкур қарор қабул қиланган кундан кучга киради.

  

Туман Кенгаши раиси                                   Х.Алимарданов 

1-aror_yashil_makon_f_adilov_isoboti-2.pdf [267,35 Kb] (юклаб олинди: 12)

Онлайн: 1-aror_yashil_makon_f_adilov_isoboti-2.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар