Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Гиёҳвандлик умр заволи

Гиёҳвандлик умр заволи

16 апрель 2022 йил
324
0

       2021 йил Жиззах вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2021” кенг қамровли тадбири давомида яна бир гиёҳвандлик жинояти фош этилди.

      Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани ҳудудида яшовчи фуқаро Э.Т гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш учун 2020 йил куз ойларида дастлабки терговда аниқлашнинг имкони бўлмаган бетон ариқлар бўйидан йиғиштириб келган “ёввойи нашалар”ни уруғини Шароф Рашидов тумани Пастки сўлоқли маҳалласи Тошкент кўчаси рақамсиз уйининг ҳовлисидаги томорқаси етиштириб, оғирлиги 254,05 грамм бўлган кўп миқдордаги жами 22 туп гиёҳванд ўсимликларни ҳовлисининг турли жойларида қуритиб сақлаб келаётганлиги тадбир иштирокчилари томонидан кўздан кечириш давомида аниқланиб, тегишли тартибда холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинади. Унинг бу қилмиши дастлабки тергов органитомонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, жиноят иши кўриб чиқиш учун судга юборилади.

        Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси М.Эрназаровнинг раислигида жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, судланувчи Э.ТЖиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топиб, унга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

          Э.Т ҳам жиноятига яраша жазосини олди бироқ, энг ачинарлиси гиёҳвандлик орқасидан қанчадан-қанча ёш ўғил қизларимизнинг хаёти барбод бўлмоқда,шунингдек оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлаётганлиги жуда ҳам ачинарли ҳолатдир. 

 

Махсуд ЭРНАЗАРОВ

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар