Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик ёшлар 4 та олтин медалларни қўлга киритди

Арнасойлик ёшлар 4 та олтин медалларни қўлга киритди

15 март 2022 йил
355
0

Аввал хабар берганимиздек 2022 йил 12-13 март кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг “KARATE ITKF” тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобоқасида иштирок этган яна бир қатор арнасойлик спортчи ёшларимиз  фахрли натижаларга эришди. Бу хақда спорт бўйича ёшлар мураббийи Акром Бобоназаров ва Жалол Махмудовлар хабар бермоқда.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда бинафша Ражабова 12-13 ёшлар ўртасида Мадина Очилова “якка ката” бахсида 1-ўринни ва Нозима Холбоева 2-ўринни, 11-12 ёшлилар ўртасида Руҳшона Сатторқулова “якка ката” бахсида 2-ўринни Феруза Очилова 3-ўринни, 16-17 ёшлилар ўртасида “якка ката” бахсида Замира Ҳайтбоева 1-ўринни, Шоҳиста Холбекова 1-ўринни, Гавҳар Сапаралиева “якка кумите” бахсида 1-ўринларни қўлга киритиб нафақат туманимиз балки вилоятимиз  шарафини ҳимоя қилишди.

Ғолиб ва совриндорлар ҳомийлар томонидан таъсис этилган диплом ва медаллар билан тақдирландилар.

 

Арнасой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар