Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Жиззах вилояти Арнасой туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 2021 йил якунига кўра амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида

Жиззах вилояти Арнасой туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 2021 йил якунига кўра амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида

28 январь 2022 йил
149
0

 

Жиззах вилояти Арнасой туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 2021 йил якунига кўра амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги Бош вазир қабулхонасига 2021 йилнинг якуни бўйича тадбиркорлардан бевосита 116 та, сайёр қабулларда 127 та, Ишонч телефони орқали 117 та, «business.gov.uz» портали орқали 26 та, жами бўлиб 386 та мурожаатлар бўйича 415 та масалалар қабул қилиниб, уларнинг барчаси ижрога қаратилган.

Қабул қилинган 386 та мурожаатларда кўтарилган 415 та масалаларнинг 413 таси яъни 99,5 % қабулхона кўрсатмаси билан мутасадди идоралар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди. Уларнинг 252 таси (61,0 %) ижобий ҳал қилинди ҳамда 161 тасига (39,0 %) тушунтириш бериш орқали ижроси таъминланган.

Мурожаатларнинг 68 таси (16,38 %) кредит, 17 таси (4,09 %) ер ажратиш, 10 таси (2,4 %) Инфратузилма тармоқларига уланиш, 13 таси (3,13 %) солиқ масаласида ва 307 таси (74,0 %) бошқа турли масалаларда келиб тушган.

Шунингдек ҳисобот даврида 12 та такрорий мурожаатлар келиб тушган.

Жумладан:

- “Ўзагросуғурта” Жиззах вилояти филиалида 7 та.

- АТБ “Агробанк” Арнасой филиалида 1 та.

- АТ “Халқ банки” Арнасой филиалида 1 та.

- Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасида 1 та.

- Туман ҳокимлигида 2 та.

Қабулхона томонидан тасдиқланган Йўл харита ва иш режада бажарилиши белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ижроси таъминланди.

Жумладан, барча секторлар раҳбарлари билан биргаликда тасдиқланган жадвалларга мувофиқ, жорий йилда 260 нафар тадбиркорлар иштирокида 17 маротаба сайёр қабуллар ташкил этилди ва тадбиркорлардан 127 та (умумий мурожаатларнинг 32,9 % ташкил этди) мурожаатлар бўйича 137 та масалалар ўрганиб чиқилиб, 109 та масала ёки умумий сайёр қабулдаги масалаларнинг 79,6 % қисми ижобий ҳал этилишига эришилди.

Шунингдек 137 та масалалар бўйича масъул идоралар раҳбар ва масъуллари томонидан қонунчиликда белгиланган тартиб бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилган. 

Қабулхоналар томонидан тадбиркорликка оид Фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиш, қабулхоналар фаолиятини жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали ўтган 2021 йил давомида 8 маротаба интервьюлар, мавзули видео-лавҳалар, мақолалар тарзида мунтазам ёритиб борилган.

Мурожаатларнинг ўрганиб чиқилишида тадбиркорларнинг ҳақли талабларини қаноатлантиришда ҳам тизимли муаммолар (айрим норматив ҳужжатлардаги бўшлиқлар) аниқланганлиги сабабли қонунчиликни янада такомиллаштириш мақсадида 22 дан ортиқ (шундан жамоатчилик кенгаши томонидан 11 та, қабулхона томонидан 11 та) Қонун ва қонуности ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан Олий Мажлисга киритиш учун Жиззах вилоятидаги Бош вазир қабулхонасига асослантирилган таклифлар берилган.

2021 йилнинг якунига кўра мутасадди идораларга юборилган мурожаатларни кўриб чиқишда муддати бузилган ва юзаки кўриб чиқилган 97 та ҳолат бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун киритилган 26 та тақдимномаларга мувофиқ 13 та мутасадди идораларнинг раҳбар ва масъул ходимлари интизомий жавобгарликка тортилган.

Жумладан, 9 нафар ходимга “Ҳайфсан” эълон қилинган (Арнасой туман хокимлигининг 3 нафар, “Жиззахагрокимёҳимоя” ҲАЖ Арнасой туман  филиалининг 1 нафар, АТ “Халқ банки” Арнасой филиалининг 3 нафар, АТБ “Агробанк” Арнасой филиалининг 1 нафар, “Al-Abbos silk” MCHJ нинг 1 нафар). Бундан ташқари 4 нафар ходимга “Иш ҳақидан жарима” жазоси қўлланилган (туман хокимлигининг 1 нафар, АТБ “Агробанк” туман филиалининг 3 нафар).

Шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияларида мунтазам равишда танқидий муҳокама қилиб борилишига қарамасдан, жорий йил давомида тадбиркорларни қийнаб келаётган долзарб масалалар, уларнинг ҳал этилиши ҳолати, тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотлар ва таҳлиллар натижасига кўра, бу борада ҳамон жиддий муаммолар мавжуд.

Хусусан, банк муассасалари ҳамда уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар юқори даражада йўлга қўйилмаганлиги сабабли тижорат банклари устидан мурожаатлар кўпаймоқда. Тумандаги банклар “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун” тамойилида хизмат кўрсатишнинг мутлақо акси бўлмоқда. Мамлакатимизда Президентимиз томонидан “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил илгари сурилган ҳолда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилаётган бир даврда тижорат банкларида аҳолига ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш сифати жуда паст.

Шунингдек, таҳлиллар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, 2021 йилнинг якуни бўйича келиб тушган 386 та мурожаатларни кўриб чиқиш давомида 415 та масалалардан 97 та ҳолатда (23,5 %) мутасадди давлат органлари томонидан асоссиз муддатлар бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Мисол учун, “Агробанк” АТБ туман филиали томонидан кўриб чиқилган жами 37 та масаладан 15 тасининг 7 кунлик муддати 2 кундан 26 кунгача ўтиб бажарилган.

АТ “Халқ банк” туман филиали томонидан кўриб чиқилган жами 12 та масаладан 3 тасининг 7 кунлик муддати 2 кундан 8 кунгача ўтиб бажарилган.

Туман ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилган жами 64 та масаладан  23  тасининг 7 кунлик муддати 1 кундан 43 кунгача ўтиб ёпилган.

Жиззах вилояти “Агропилла” МЧЖ томонидан кўриб чиқилган жами 8 та масаладан 7 тасининг 7 кунлик муддати 6 кундан 35 кунгача ўтиб ёпилган.

“Жиззах агрокимёҳимоя” ҲАЖ томонидан кўриб чиқилган жами 34 та масаладан 17 тасининг 7 кунлик муддати 1 кундан 6 кунгача ўтиб ёпилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан кўриб чиқилган жами 8 та масаладан 4 тасининг 7 кунлик муддати 1 кундан 6 кунгача ўтиб ёпилган.

Туман адлия бўлими томонидан кўриб чиқилган жами 6 та масаладан 2 тасининг 7 кунлик муддати 4 кунга ўтиб ёпилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан кўриб чиқилган жами 16 та масаладан 15 тасининг 7 кунлик муддати 3 кунга ўтиб ёпилган.

“Ўзагросуғурта” Жиззах вилояти филиали томонидан кўриб чиқилган жами 31 та масаладан 3 тасининг 7 кунлик муддати 1 кундан 2 кунгача ўтиб ёпилган.

Туман прокуратураси томонидан кўриб чиқилган 81 та масаладан 2 тасининг 7 кунлик муддати 1 кундан 2 кунгача ўтиб бажарилган.

Мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик каби бу салбий ҳолатлар тадбиркорларнинг фаолиятида иш самарадорлигига таъсир этмоқда.

Шунингдек, ҳуқуқий тушунтириш берилган 161 та мурожаатларнинг аксарият қисмини қонунчилик талаблари асосида ҳал этиш имкони бўлишига қарамай, айрим масъул идоралар томонидан мурожаатлар юзаки ўрганилиб, тадбиркорларга фақатгина тушунтириш бериш билан кифояланган.

Яъни, масъул идоралар раҳбарлари ўзларининг функционал вазифаларини тўлақонли бажармаслиги оқибатида тадбиркорлар фаолиятлари давомида турли муаммоларга дуч келмоқдалар.

Бундан ташқари тегишли мутасадди идора ва ташкилотлар томонидан мурожаатлар чуқур ўрганилмаганлиги, юзаки қараганлиги сабабли тадбиркорларни жиддий норозилигига сабаб бўлган.

Мисол учун, “Ипотека банк” АТБ Жиззах вилоят ҳудудий филиали “ABDUMO'MIN TOSHPO'LATOV” MCHJ раҳбари Тошпўлатов Фарход Абдумўминовичнинг 450,0 млн.сўм миқдорида кредит ажратиш ҳақидаги мурожаатини ҳал этиш имкони бўла туриб, юзаки кўриб чиқилган ва тушунтириш бериш билан ёпилган.

Арнасой туманидаги ЯТТ Маратов Лазиз Казакович туман  Давлат солиқ инспекцияси бирор бир огоҳлантиришсиз талабнома билан ҳеч қандай асоссиз, ноқонуний равишда 5 млн.сўм жарима қўллагани учун солиқ органлари томонидан қўлланилган жаримадан норози бўлиб, ушбу масалани Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиб жаримани бекор қилиш ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси ходимларига қонуний чора кўришни сўраб йўллаган мурожатини ижобий ҳал этиш имкони бўла туриб, юзаки номигагина кўриб чиқилди, бўлди, ёпилдими-ёпилди, қабилида тушунтириш бериш билан чекланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасидан келиб тушадиган мурожаатлар билан ишлашда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ва масъул ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш, бу борада йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларини қабул қилиш, уларнинг ёзма, оғзаки ва электрон тарздаги мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида Арнасой туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Л.Мамараимовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. (Илова қилинади)
  2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқилишида йўл қўйилган камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини танқидий кўриб чиқиб, уларни бартараф этиш, келгусида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва амалга оширилган ишлар юзасидан бир ой муддатда туман Кенгашига ахборот берсинлар.
  3. “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев) ва туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)ларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан амалга оширилган ишларни газета саҳифаларида ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
  1. Мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш, муаммоларни бартараф қилиш бўйича ишларнинг қатъий ҳисоби юритилсин ҳамда ҳар ҳафтада бир маротаба ушбу масала туман ҳокимлигининг идоравий йиғилишларида батафсил муҳокама қилиб борилсин.
  2. Сектор раҳбарларига тадбиркорлик субъектлари мурожаатларни қабул қилиш жадваллари ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан рўйхатга киритилиши тўғрисидаги ахборотларни доимий равишда расмий веб-сайтларда ва маҳаллий газеталарда эълон қилиб борилишини ташкил этиш вазифаси юклансин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси (Л.Мамараимов)га қабулхона орқали юборилган мурожаатларни доимий таҳлил қилиб бориш, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли чоралар кўриш учун таклифлар киритиб бориш топширилсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси зиммасига юклансин.
  5. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

  

              Туман Кенгаши раиси               Х. Алимарданов

 


Онлайн: aror_bosh_vazir_abulhonasining_2021_yildagi_ishlari_byicha_ahboroti.pdf

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Йил сарҳисоб қилинди
19 январь 2022, Среда
Йил сарҳисоб қилинди
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар