Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » КОРРУПЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ ТЎСИҒИ

КОРРУПЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ ТЎСИҒИ

21 январь 2022 йил
256
0

Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканлигига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар эканлиги тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўриш зарурлиги таъкидланмоқда.
Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади. Ҳар биримиз қаерда, қандай муаммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги ёки таъмагирлигига гувоҳ бўлганда шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ёхуд чидаш ўрнига бонг уришимиз керак. Масъулиятсизликка, адолатсизликка нисбатан муросасизликни ўзимиздан бошлашимиз даркор. Шунда мудраётган мансабдор уйғонади, зиммасида қандай масъулият борлигини ҳис этади.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришни изчил давом эттириш зарурлигига эътибор қаратмоқда. Жамият ривожига ғов бўлаётган иллат – коррупцияга қарши курашиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётир.
Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган. Ўзбекистон 2008 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясини ратификация қилган. 2010 йилда Коррупцияга қарши курашиш бўйича Истанбул ҳаракат режасига қўшилган.
Мамлакатимизда турли давлат ва жамоат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида қилинаётган ишлар юксак самаралар бермоқда. Бунда аввало, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш янада долзарб аҳамият касб этиб, оммавий ахборот воситалари орқали порахўрлик ва коррупцияни йўқ қилишга қаратилган ижтимоий роликларни намойиш этиш, турли таҳлилий материаллар чоп этиш, журналист суриштируви ўтказиш айни муддаодир.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида коррупцияга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида ҳам фуқароларнинг ижтимоий адолатга нисбатан ишончини мустаҳкамлаш борасида халқаро ҳужжатлар ратификация қилиниб, миллий қонунчилик базаси тобора такомиллаштирилмоқда.
Таъкидланганидек коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.
Жиноятчи унсурларнинг хўжалик муносабатлари тизимини шакллантириш жараёнида фаол ва хуфёна иштирок этиши жамиятда ахлоқсизлик вазиятини туғдириши, бу эса ўз навбатида, мамлакат учун ҳам, жаҳон ҳамжамияти учун ҳам номақбул жиноий бозор иқтисодиётининг алоҳида тури шаклланишига олиб келишини кейинчалик БМТ томонидан ҳам тан олиниб, 2003 йил 9 декабрда Мексиканинг Мерида шаҳрида коррупцияга қарши курашишда давлатлар ўртасидаги алоқаларни янада кучайтириш мақсадида 3 кун давом этган конференция ташкил этилди. Бу конференция давомида 100 дан ортиқ давлат томонидан Коррупцияга қарши ҳақаро конвенция имзоланди. Конференциянинг биринчи иш куни (9 декабрь) БМТ томонидан бутун дунёда коррупцияга қарши кураш куни деб эълон қилинган. Ушбу конвенциянинг қабул қилиниши ва кучга кириш (2003 йил 31 октябрь) дунё мамлакатларининг коррупцияга қарши курашдаги ҳамкорлигини янги поғонага кўтарди.
Конвенцияда коррупциянинг ривожланиши уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа жамият учун хавфли бўлган салбий омилларга қарши курашга улкан тўсиқ бўлиши мумкинлигига алоҳида урғу берилган.
Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига 2008 йил 7 июлдаги ЎРҚ-158-сонли Қонуни билан қўшилган бўлиб, ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлиги коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда бошқа Иштирокчи-давлатларга ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган органлар сифатида белгилаб қўйилган.
Халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Бу фуқароларимизда коррупцияга, аниқроқ айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шаклланишига ҳам боғлиқ. Чунки ҳар қандай қонунбузарликлар содир этилишига, кўпайишига кўп ҳолларда ўзимизнинг бефарқлигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлиб келмоқда. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорлиги кучайиши ҳар қандай иллатнинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.

 

Эрназаров Мақсуд Маматқулович
Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар